Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Асосий қонунимиз кенг ўрганилмоқда

Асосий қонунимиз кенг ўрганилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 20 йиллигига бағишлаб “Конституция – инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш кафолати” мавзуида видеоконференция ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари ҳамда Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмиталари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда депутатлар, ҳуқуқшунослар, олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари, ёш тадқиқотчилар, маънавият тарғиботчилари, талаба-ёшлар қатнашди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари У.Муҳаммадиев, Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси А.Маматов, Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси А.Саидов, олий ва ўрта махсус таълим вазири Б.Ҳодиев ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш, инсон, унинг манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликлари энг олий қадрият саналган фуқаролик жамиятини шакллантиришда Конституциямиз муҳим асос бўлиб хизмат қилаётганини таъкидлади.

Давлатимиз раҳбарининг 2001 йил 4 январда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганишни ташкил этиш тўғрисида”ги фармойиши ёшларнинг бу борадаги билими ва маданиятини юксалтиришда муҳим дастуриламал бўлмоқда. Ушбу фармойишга асосан, мамлакатимизда Бош қомусимизни ўрганишнинг узлуксиз, изчил ва босқичма-босқич тизими яратилди. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини ёш авлод онгу шуурига етказишга доир машғулотлар мактабгача, умумий ўрта таълим муассасалари, ўрта махсус, касб-ҳунар, олий ўқув масканлари дастуридан ўрин олди.

Олий таълим тизимида ҳам Конституциямизни ўрганишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида ўтказилган видеоконференция ҳам ана шу мақсадга хизмат қилади.

Он-лайн тарзида ташкил этилган тадбирда мамлакатимиз олий таълим муассасалари талабалари Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг яратилиш тарихи, унинг демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш ва инсон манфаатларини таъминлашдаги аҳамияти ҳақида мулоқотда бўлди. Бош қомусимизнинг халқчиллиги, халқаро ҳуқуқ нормаларига мослиги, шу билан бирга, ўзига хос жиҳатлари ҳақида сўз юритилди.

Талабаларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоб қайтарилди.


Кўришлар сони: 11939

Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...

Тадбирлар тақвими