Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Халқимиз ғурури манбаи

Халқимиз ғурури манбаи

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида давлатимиз байроғи қабул қилинганининг йигирма бир йиллигига бағишланган “Миллий байроғимиз – халқимиз ғурури” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда депутатлар, профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар иштирок этди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси А.Маматов, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори Ҳ.Аминов ва бошқалар давлатимиз байроғи халқимизнинг шон-шарафи, маънавий-маданий мероси, миллий қадриятларини ўзида мужассам этган муқаддас тимсол эканини таъкидлади. Миллий байроғимиз халқаро миқёсда мамлакатимиз обрў-эътиборини, юртдошларимиз қалбида ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлашда муҳим восита бўлиб хизмат қилмоқда.

Тадбирда депутатлар иштирокчиларга давлат рамзларидан фойдаланишни янада такомиллаштиришга қаратилган қонунлар моҳияти ва аҳамияти ҳақида маълумот бердилар. Зеро, ёш авлод қалбида ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаш давлатимиз рамзларига нисбатан ҳурмат ва эҳтиромни шакллантиришдан бошланади.

Тадбирда институт талабалари томонидан давлатимиз байроғи мазмуни ва қадрига бағишланган саҳна кўринишлари намойиш этилди.


Кўришлар сони: 10405

Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.11.2019
Қонунчилик палатаси Спикери АҚШ элчиси билан учрашди

2019 йил 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон...

14.11.2019
Фракциялар аъзолари нима дейди?

— Вазирлар Маҳкамаси томонидан парламентга тақдим этилган “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими