Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Замонавий маърифат ва маънавият маскани

Замонавий маърифат ва маънавият маскани

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида”ги қонуннинг амалиётга жорий этилиши ва бу борадаги долзарб вазифаларга бағишланган семинар ўтказилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда депутатлар, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари, соҳа мутахассислари, ўқитувчилар, маънавият тарғиботчилари, талаба-ёшлар иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси раиси А.Жўрабоев, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори А.Хўжаев, Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари Ш.Қаюмов, халқ таълими вазири ўринбосари А.Холбеков ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ташкил этилаётган замонавий ахборот-кутубхона муассасалари ёшларнинг интеллектуал салоҳияти ва маънавиятини юксалтиришга хизмат қилаётганини таъкидлади. “Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида”ги қонун бу йўналишда олиб борилаётган ишларнинг ҳуқуқий асосини янада мустаҳкамлашда муҳим омил бўлмоқда.

Бугун мамлакатимизда 14 ахборот-кутубхона ва 2863 ахборот-ресурс марказлари, 9 мингдан ортиқ кутубхоналар самарали фаолият юритмоқда. Соҳага замонавий компьютер ва мультимедиа технологиялари жадал жорий этилиб, зарур адабиётлардан электрон шаклда фойдаланиш йўлга қўйилди.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг янги муҳташам биноси бунёд этилди. Ҳозирги кунда 6,5 миллиондан ортиқ китоб фондига эга мазкур маърифат масканида миллий ва хорижий ахборот-кутубхоналарда сақланаётган адабиётлардан кенг фойдаланишда китобхонларга халқаро стандартлар даражасида хизмат кўрсатилмоқда.

Семинарда ахборот-кутубхона муассасаларининг фондларини шакллантириш ва ягона ахборот тизими орқали бирлаштириш, уларнинг сақланишини таъминлаш, мамлакатимиз ва хориж кутубхоналари фондларининг маълумотлар базасидан масофада туриб фойдаланишни такомиллаштириш, илғор дастурий маҳсулотларни тизимли жорий этиш, кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга доир маърузалар тингланди.


Кўришлар сони: 10337

Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.11.2019
Қонунчилик палатаси Спикери АҚШ элчиси билан учрашди

2019 йил 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон...

14.11.2019
Фракциялар аъзолари нима дейди?

— Вазирлар Маҳкамаси томонидан парламентга тақдим этилган “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими