Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасида: натижалар ва таҳлил

Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасида: натижалар ва таҳлил Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасида: натижалар ва таҳлил Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасида: натижалар ва таҳлил Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасида: натижалар ва таҳлил Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасида: натижалар ва таҳлил

2012 йилнинг 31 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот хизмати ҳамда Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан “Ўзбекистонда сайлов ҳуқуқи эркинлигини таъминлаш ва сайлов қонунчилигини ривожлантириш” мавзусида брифинг ташкил этилди.

Брифингда таъкидланганидек, «Сайлов эркинлигининг бундан буён ҳам таъминланиши ва сайловга оид қонун ҳужжатларининг ривожлантирилиши муносабати билан «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги ҳамда «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепциясида белгиланган устуворвазифаларниҳаётга изчил татбиқ этиш мақсадида ишлаб чиқилган. Ушбу ҳужжат Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари томонидан Қонунчилик палатасига қонунчилик ташаббуси тартибида киритилган бўлиб, айни кунда уни иккинчи ўқишга тайёрлаш ишлари давом этмоқда.

Лойиҳани Қонунчилик палатасининг муҳокамаларига тайёрлаш, уни тегишли ўқишларда маромига етказиш, Қонунчилик палатасининг қўмиталари ва сиёсий партияларнинг фракцияларида, кенг жамоатчилик ўртасида самарали муҳокамаларини ташкил этиш ва юқори савияда ўтказишни таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг тегишли Қарори билан Қўмита қошида махсус ишчи ва экспертлар гуруҳлари ташкил этилди. Мазкур гуруҳларга Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзолари, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти мутахассислари, сиёсий партияларнинг фаоллари, амалиётчи ҳуқуқшунослар, ННТ вакиллари киритилди. Бундан ташқари, қўмитанинг тегишли Қарорига асосан Лойиҳанинг кенг муҳокамалари ва тарғиботини таъминлаш, шунингдек уни маромига етказишда давлат ва нодавлат ташкилотлари, муассасаларнинг, мутахассислар, олимлар ва экспертларнинг таклифлари, тавсиялари ва хулосаларини олиш ҳамда умумлаштириш мақсадида лойиҳанинг кенг жамоатчилик муҳокамасини ўтказиш бўйича тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ва амалга оширилди.

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси ҳамда Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари, Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар ҳамда Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмиталари ҳамкорликда турли тадбирлар ўтказишди. Ушбу қонун лойиҳаси муҳокамаси барча сиёсий партияларнинг Қонунчилик палатасидаги фракциялари ва Ўзбекистон Экологик ҳаракатининг депутатлар гуруҳи томонидан қизғин муҳокама қилинди.

Ўтказилган тадбирларда 300га яқин амалий таклифлар билдирилди. Бу таклифларнинг барчаси лойиҳани такомиллаштириш ва маромига етказиш учун Қўмита қошида тузилган ишчи гуруҳи йиғилишларида атрофлича муҳокама қилинди. Буларнинг айримлари иккинчи ўқишда тайёрланган қонун лойиҳасида ўз аксини топган.

Маълумот учун: “Адолат” социал демократик партияси фракцияси 34 та, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси 28 та, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал демократик партияси фракцияси 36 та, Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси 27 та, Ўзбекистон Экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар гуруҳи 24 та таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси 19 та, Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси 14 та, Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасидан 9 та, Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси 12 та аниқ таклифларни билдирдилар.

Бундан ташқари, бир қатор вазирлик ва идоралардан ҳам ёзма таклифлар келиб тушди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий судидан 5 та, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш бош бошқармасидан 5 та, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясидан 6 та, Тошкент давлат юридик институтидан 4 та, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасидан 3 та амалий таклифлар қабул қилинди.

Мазкур лойиҳа жорий йилнинг 19-20 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган “Ўзбекистонда сайлов тизимини демократлаштириш масалалари: халқаро амалиёт ва Ўзбекистон тажрибаси” мавзусидаги халқаро давра суҳбатида муҳокама қилинди.

2012 йил 5-7 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси делегациясининг Германияга қилган ташрифи доирасида Берлин ва Варшава шаҳарларида ушбу қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишлаб учрашувлар ташкил этилди.

Шунингдек, қонун лойиҳаси интернет тармоғидаги фойдаланувчилар ўртасида ҳам қизғин муҳокама қилинди. Қонун лойиҳаси рус ва ўзбек тилларида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтларига жойлаштирилди. Шу давр мобайнида мазкур сайтларга 4000 ортиқ фуқаролар қонун лойиҳаси билан батафсил танишиб чиққан. Уларнинг кўпчилиги лойиҳа юзасидан ўзларининг фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдирганлар.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида лойиҳа устида олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги ахборот-таҳлил маълумотларни оммавий ахборот воситалари (телевидение, радио ва даврий нашрлар) да тизимли ва режали асосда кенг ёритиб бориш бўйича махсус медиа-режа ишлаб чиқилган. Қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва Ўзбекистонда сайлов қонунчилигини такомиллаштириш масаласини оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиш мақсадида марказий ва маҳаллий матбуот нашрларида 35 дан ортиқ турли мақолалар, радио ва телевидение орқали 300 га яқин интервьюлар, шунингдек, алоҳида кўрсатув ва эшиттиришлар амалга оширилган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу қонун лойиҳаси қўмита аъзолари томонидан Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида иккинчи ўқишда кўриб чиқилади ва муҳокама қилинади.


Кўришлар сони: 7390

Депутатлар минбари

Янгиликлар

12.11.2019
2020 йил учун Давлат бюджетига доир қонун лойиҳаси кенг муҳокама этилмоқда

Йиғилишда қайд этилганидек, 2020 йилда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши кейинги йилларда унинг ижобий...

12.11.2019
Оилавий тадбиркорларга яна бир қулайлик

Мамлакатимизда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш, оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ...

12.11.2019
Қонун лойиҳасининг иккинчи ўқишида нималар ўзгарди?

Лойиҳа синов воситаларини аттестациядан ўтказишга доир янги модда билан тўлдирилган. Синов ...

Тадбирлар тақвими