Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Иссиқлик таъминоти соҳасида янги қонун ишлаб чиқилади

Иссиқлик таъминоти соҳасида янги қонун ишлаб чиқилади Иссиқлик таъминоти соҳасида янги қонун ишлаб чиқилади Иссиқлик таъминоти соҳасида янги қонун ишлаб чиқилади Иссиқлик таъминоти соҳасида янги қонун ишлаб чиқилади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан “Иссиқлик таъминоти соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Йиғилишда республикамиз истеъмолчиларини белгиланган тартибда иссиқлик билан узлуксиз таъминлаш, иссиқлик тақсимловчи тармоқлар ва магистрал иссиқлик қувурлари тизимларида ягона техник сиёсатни амалга ошириш, бунда табиий иссиқлик гидравлик мувозанати ва технологияларига риоя қилиш, техник жиҳатдан модернизациялаш, замонавий ҳисоблагич ускуналарини жорий этиш ва жиҳозлаш, иссиқликдан ортиқча фойдаланишни қисқартиш чораларни кўриш, иссиқлик тармоқларига ноқонуний уланишни олдини олиш каби ҳолатларни бартараф этиш лозимлиги алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, давра суҳбати иштирокчилари иссиқлик таъминоти соҳасида амалга оширилаётган ишлар қамровига, соҳада муносабатларни тартибга солиш ва истеъмолчиларга иссиқликдан фойдаланиш ҳамда иссиқлик таъминоти тизимлари объектларининг самарали, ишончли ва хавфсиз эксплуатациясини таъминлаш учун шароитлар яратиш зарурати бўйича қонун ҳужжатларини такомиллаштириш муҳимлигига эътибор қаратишди.

Маълумки, ҳозирги кунда иссиқлик таъминоти соҳасининг меъёрий-ҳуқуқий базаси асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва қонун ости ҳужжатларидан иборат. Мамлакатимизда иссиқлик таъминотига доир асосий масалаларни тартибга солувчи алоҳида қонун мавжуд эмас.

Аксарият дунё мамлакатлари тажрибасининг кўрсатишича, иссиқлик таъминоти масалалари қонунлар даражасида тартибга солинган. Жумладан, Дания, Эстония, Россия, Германия, Южная Корея, Чехия ва бошқа давлатларда шундай қонунлар қабул қилинган.

Бунинг баробарида, Ўзбекистон Республикасидаги мавжуд меъёрий-ҳуқуқий база ва аксарият дунё мамлакатлари тажрибасининг таҳлилидан келиб чиқиб, “Иссиқлик таъминоти тўғрисида” қонун лойиҳаси Концепцияси тайёрланди. Концепция асосида “Иссиқлик таъминоти тўғрисида” қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ва у иссиқлик таъминотининг ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий асосларини белгилаш, иссиқлик таъминоти соҳасида давлат сиёсатининг энг муҳим йўналишларини мустаҳкамлаш, иссиқлик етказувчилар ва истеъмолчилар ҳуқуқ ва мажбуриятларини тартибга солиш имконини яратади.

Мазкур қонун қабул қилиниши билан асосий мақсадга, яъни истеъмолчининг иссиқлик таъминоти муносабатини шакллантириш ва бунинг натижасида – истеъмолчиларнинг тўлов интизомини мустаҳкамлаш ва ундан оқилона фойдаланишига эришилади.

Иштирокчилар томонидан билдирилган фикр-мулоҳаза ва таклифларни эътиборга олган ҳолда қонун лойиҳаси концепциясини такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқилди.


Кўришлар сони: 5814

Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.11.2019
Қонунчилик палатаси Спикери АҚШ элчиси билан учрашди

2019 йил 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон...

14.11.2019
Фракциялар аъзолари нима дейди?

— Вазирлар Маҳкамаси томонидан парламентга тақдим этилган “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими