Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Глобаллашув жараёнларида мамлакат иқтисодиёти

Глобаллашув жараёнларида мамлакат иқтисодиёти Глобаллашув жараёнларида мамлакат иқтисодиёти Глобаллашув жараёнларида мамлакат иқтисодиёти Глобаллашув жараёнларида мамлакат иқтисодиёти

2012 йил 17 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан “Глобаллашув жараёнларида мамлакат иқтисодиётининг рақобатбардошлигини таъминлаш масалалари”га бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Йиғилишда жахон молиявий - иқтисодий инқирозининг оқибатлари аксарият давлатларнинг иқтисодий-ижтимоий ривожланишига ўзининг салбий таъсирини кўрсатиб, уларда мураккаб ижтимоий-иқтисодий вазиятлар юзага келганлиги, айниқса иқтисодий ривожланишнинг пасайиши, бюджет тақчиллигининг кучайиши, ишсизлик даражасининг ортиши каби муаммолар авж олаётганлиги таъкидланиб, мустақиллигимизнинг илк кунларидан Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар ҳамда 2009-2012 йилларга мўлжалланган Инқирозга қарши чоралар Давлат дастурининг қабул қилиниши ва амалга оширилиши макроиқтисодий барқарорликни ва иқтисодиётнинг юқори ўсиш суратларини таъминлаётганлиги алоҳида айтиб ўтилди.

Тадбирда Инқирозга қарши чоралар дастури доирасида амалга оширилаётган ишларга алоҳида урғу берилди. Жумладан, корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашни янада жадаллаштириш, замонавий, мослашувчан юқори технологияларни кенг жорий этиш, жаҳон бозорларидаги коньюнктуравий ўзгаришларни инобатга олган ҳолда экспортга маҳсулот чиқарадиган корхоналарни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, хусусан, айланма маблағларни тўлдириш учун корхоналарга имтиёзли кредитлар бериш, тўлов муддати ўтган ва жорий қарзларни реструктизация қилиш, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан имтиёз ва преференциялар берилди ҳамда бошқа муҳим тадбирлар амалга оширилди.

Тадбирда Ўзбекистонда жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг салбий оқибатларини олдини олиш ва юмшатишга қаратилган тадбирлар, хусусан оқилона бюджет-солиқ ва пул кредит сиёсатининг олиб борилганлиги натижасида Давлат бюджети 2005 йилдан буён профицит билан ижро этилаётганлиги, иқтисодиётга солиқ юкини пасайтириб бориш тенденцияси давом эттирилаётганлиги натижаси эканлиги таъкидлаб ўтилди. Тижорат банкларининг ликвидлилиги ва капиталлашиш даражасини оширишга қаратилган чораларнинг изчиллик билан амалга оширилганлиги банклар барқарорлигини янада мустаҳкамлашга ҳизмат қилмоқда. Иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қилиш борасида олиб борилаётган тизимли ишлар экспорт салоҳиятини ортишига ва ташқи савдонинг ижобий томонга ўзгаришига олиб келди.

Масалан, агар 2000 йилда мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотида саноатнинг ҳиссаси атиги 14,2 фоизни ташкил этган бўлса, 2011 йил натижалари бўйича бу кўрсаткич 24,1 фоизни, хизматлар 37 фоиздан 50,5 фоизни ташкил этганлиги айтиб ўтилди. 2011 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 2000 йилга нисбатан 1,8 баробар ошганлигига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Ялпи ички маҳсулот таркибида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг улуши кўпайиб бориши, 2000 йилда ушбу кўрсаткич 31 фоизни ташкил қилган бўлса, 2011 йилда бу кўрсаткич 54 фоизга етганлиги, ушбу секторнинг иқтисодиётимиз ўсишини таъминлашдаги аҳамияти ошиб бораётганлигидан далил эканлиги айтиб ўтилди.

Давра-суҳбатида глобаллашув жараёнида мамлакат иқтисодиётининг рақобатбардошлигини таъминлаш борасида таркибий ўзгартиришларни давом эттириш ва иқтисодиётни диверсификация қилишни, иқтисодиётнинг энг муҳим тармоқларини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашни давом эттириш орқали экспорт салоҳиятини янада ошириш, ички бозорларни сифатли, арзон ва харидоргир маҳсулотлар билан тўлдириш зарурлиги айтиб ўтилди.

Шу билан бирга қишлоқ аҳолисининг турмуш фаровонлигини ошириш, ҳаёт сифатини тубдан яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишларни давом этириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, унинг қишлоқда турмуш сифатини янада оширишнинг муҳим омили сифатида хизматлар кўрсатиш ва сервис соҳасини, кичик бизнесни ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш вазифалари муҳим аҳамият касб этиши таъкидлаб ўтилди.

Йиғилишда шунингдек юқоридагилар билан бир қаторда Давлатимиз раҳбари томонидан ишлаб чиқилган “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепция”да белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш иқтисодиётимизни ривожланган демократик давлатлар даражасига олиб чиқишда муҳим ўрин эгаллаши таъкидлаб ўтилди.

Бу борада демократик бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш ва иқтисодиётни либераллаштириш йўналишида бугунгача олиб борилган ишлар, унинг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш борасида қабул қилинган ва ҳаётга жорий қилинган “Риэлторлик фаолияти тўғрисида”ги, “Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида”ги, “Рақобат тўғрисида”ги, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги (янги таҳрирда), “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларини кафолатлари тўғрисида”ги ва бошқа қонунлар, уларнинг аҳамияти ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Кўрилган масалалар юзасидан депутатлар, вазирлик, идоралар раҳбарлари ва мутахассислари ҳамда экспертлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.


Кўришлар сони: 7706

Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.11.2019
Қонунчилик палатаси Спикери АҚШ элчиси билан учрашди

2019 йил 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон...

14.11.2019
Фракциялар аъзолари нима дейди?

— Вазирлар Маҳкамаси томонидан парламентга тақдим этилган “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими