Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Диққат! Ёшлар учун янги саҳифа

Диққат! Ёшлар учун янги саҳифа

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсатини кенг тарғиб қилиш, ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимларини ошириш, ўз ҳақ-ҳуқуқларини теранроқ англаб етишлари учун веб-сайтимиз саҳифаларида «Ёшлар ва қонун» рукни ташкил этилди.

Унда асосий эътибор ёшларнинг ҳуқуқий билимларини бойитиш баробарида уларни ёшларга оид давлат сиёсатидан хабардорлигини ошириш, парламент ва қонунларнинг ёшлар ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини юксалтиришдир. Шу маънода ташкил этилган мазкур бўлим уч қисмдан иборат бўлиб, унда даставвал Ўзбекистон Республикасининг икки палатали Олий Мажлиси фаолияти давомида қабул қилинган ва ёшларнинг маънавий, руҳий жиҳатдан баркамол ва соғлом ривожланишига қаратилган қонунлар матни кенг ўрин олган. «Ёшларга оид тадбирлар» рукнида эса асосан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталари ва фракцияларнинг мазкур мавзудаги тадбирлари, шунингдек, бошқа ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга семинарлар, давра суҳбатлари ва конференциялар ҳақида тезкор маълумотлар жойлаштирилади. Охирги рукн «Ёшларга оид викториналар» деб номланади. Унда асосан муайян бир мавзуга қаратилган қисқа ҳажмли викториналар, фототанловлар ва ҳакозолар ўрин олган.

Сиз албатта, ушбу бўлим орқали кўплаб маълумотларга эга бўласиз ва ҳуқуқий билимларингизни ошириб борасиз.


Кўришлар сони: 10954

Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.11.2019
Қонунчилик палатаси Спикери АҚШ элчиси билан учрашди

2019 йил 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон...

14.11.2019
Фракциялар аъзолари нима дейди?

— Вазирлар Маҳкамаси томонидан парламентга тақдим этилган “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими