Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Йўл ҳаракати хавфсизлигини кўзлаб

Йўл ҳаракати хавфсизлигини кўзлаб Йўл ҳаракати хавфсизлигини кўзлаб Йўл ҳаракати хавфсизлигини кўзлаб Йўл ҳаракати хавфсизлигини кўзлаб

Шу йилнинг 12 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасининг муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан ташкил қилинган давра суҳбатида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, вазирлик ва идоралар, сиёсий партиялар, Ўзбекистон экологик ҳаракати вакиллари, мутахассис-олимлар, оммавий ахборот воситаларининг ходимлари иштирок этдилар.

Мазкур қонун лойиҳаси фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкини муҳофаза қилиш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, давлат ва жамият манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишлари ва принципларини, шунингдек ҳаракат хавфсизлигини ташкил этиш ва таъминлашнинг зарурий ва мақсадли йўналишларини белгилашга қаратилганлиги таъкидланди. Булар қуйидагилардан иборат:

Биринчидан, амалдаги қонунлойиҳаси «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашнинг асосий принциплари» деб номланган янги 31-модда билан тўлдирилмоқда. Унга биноан йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашнинг асосий принциплари, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш фаолиятининг асосий йўналишлари белгилаб берилмокда.

Иккинчидан, қонун лойиҳасида мутасадди органларнинг ваколатлари ҳам аниқлаштирилмоқда. Хусусан, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш комиссиясининг фаолияти билан боғлиқ норма билан тўлдирилмоқда.

Учинчидан, қонун лойиҳаси «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирларни амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотларининг иштироки» деб номланган янги 91-модда билан тўлдирилмокда. Унга кўра, нодавлат нотижорат ташкилотларига ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш доирасида турли тадбирларни ташкил қилиш, маҳаллийдавлат ҳокимияти органларига, ваколатли давлат идораларига таклифлар киритиш ҳуқуқлари берилмоқда.

Шунингдек, амалдаги қонунга киритилаётган яна бир қатор ўзгартишлар ҳаракат иштирокчиларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган.

«Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонуннинг қабул қилиниши йўл харакати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги хуқуқий асосларни янада ривожлантириб, фуқароларнинг ҳаёти ва саломатлигини муҳофаза қилиш, транспорт воситаларига эга бўлган корхона ва ташкилотларнинг, фуқароларнинг йўлларда хавфсизлик қоидаларига риоя этиш бўйича масъулиятини ошириш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва уларда жабрланганлар сонини камайтиришга хизмат қилади.

Давра суҳбати чоғида билдирилган таклиф ва мулоҳазаларни инобатга олиб тегишли қарор қабул қилинди. Йиғилишда давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоат бирлашмалари, шунингдек корхоналар, муассасалар, ташкилотлар томонидан жойларда ўтказилаётган комплекс чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга қаратилган аниқ тавсиялар ишлаб чиқилди.


Кўришлар сони: 6199

Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.11.2019
Қонунчилик палатаси Спикери АҚШ элчиси билан учрашди

2019 йил 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон...

14.11.2019
Фракциялар аъзолари нима дейди?

— Вазирлар Маҳкамаси томонидан парламентга тақдим этилган “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими