Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Давра суҳбати мавзуси: давлат харидлари қонунчилиги

Давра суҳбати мавзуси: давлат харидлари қонунчилиги Давра суҳбати мавзуси: давлат харидлари қонунчилиги Давра суҳбати мавзуси: давлат харидлари қонунчилиги Давра суҳбати мавзуси: давлат харидлари қонунчилиги

2012 йил 12 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида “Давлат харидлари соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш: ҳуқуқий асос ва халқаро тажриба” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси ҳамда Жаҳон Банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан ташкил этилди.

Мажлисда Қонунчилик палатаси депутатлари, амалиётчи экспертлар ва ушбу соҳанинг олимлари, бизнес ва йирик харидларни амалга оширувчи давлат муассасалари вакиллари, давлат харидлари соҳасидаги халқаро экспертлар ва халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистондаги вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Давра суҳбати иштирокчилари Ўзбекистонда мамлакат раҳбарияти томонидан давлат харидларини такомиллаштиришга эътибор берилаётганини алоҳида таъкидладилар.

Давлат харидига эътибор унинг муҳимлигидан келиб чиқади. Биринчидан, давлат харидлари ижтимоий-иқтисодий ривожланишни таъминлашда катта аҳамиятга эга бўлган давлат секторининг пухта ишлаши учун уни зарур бўлган тегишли товарлар, хизматлар ва ишлар билан ўз вақтида таъминлаб туради. Иккинчидан, жамлама бюджет харажатларининг катта қисмини ташкил этувчи давлат харидлари унинг мувозанат сақлашига бевосита таъсир кўрсатади. Шунинг учун давлат харидлари миқдорини энг мақбул даражада сақлаб туриш учун уларнинг юксак самарадорлигини таъминлаш ўта муҳимдир. Учинчидан, давлат харидлари давлат иқтисодий сиёсатининг устувор йўналишларини амалга оширишда фойдаланиладиган кучли воситадир. Унинг ёрдамида кичик бизнесни, саноатнинг инновацион соҳалари ривожланишини рағбатлантириш мумкин.

Давра суҳбати давомида давлат харидларини тартибга солувчи қонунчиликни такомиллаштириш заруратига эътибор қаратилди. Ушбу соҳа муҳимлигига қарамасдан, у асосан қонуности ҳужжатлари билангина тартибга солинади. Мазкур ҳужжатларнинг сони кўплиги давлат харидлари мураккаблашувига, улар орасида зиддиятлар пайдо бўлишига олиб келади.

Давра суҳбати қатнашчилари БМТ Тараққиёт Дастури Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги билан ҳамкорликда давлат харидлари бўйича қонун хужжатлари рўйхати ишлаб чиқарилаётганига, жумладан давлат харидлари тўғрисидаги қонун лойиҳаси концепцияси ишлаб чиқарилганлигига эътибор берилди.

Давра суҳбати қатнашчиларининг фикрича, давлат хариларининг замонавий, самарали ва шаффоф тизими ҳамда механизмини яратишда ривожланган мамлакатлар ва тез ўсиб келаётган Шарқий Осиё минтақаси тажрибасининг ижобий томонларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Ушбу мақсадда Жаҳон банки мутахассислари сўзга чиқиб, мазкур соҳадаги халқаро тажрибани ва давлат харидларини тартибга солишнинг ҳуқуқий механизмини батафсил ёритиб борадилар.

Мунозаралар асносида давра суҳбати қатнашчилари давлат харидларига оид қонунчиликни такомиллаштириш, ушбу соҳада келажакда доимий равишда ўзаро фикр ва тажриба алмашиш юзасидан таклифлар бердилар.


Кўришлар сони: 8293

Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...

Тадбирлар тақвими