Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида  Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори 25.10.2016
2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Кейинги йилларда қишлоқ жойларда аҳоли учун намунавий лойиҳалар асосида якка тартибдаги уй-жойлар қуриш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилганлиги қайд этилсин. Фақат 2009-2016 йиллар даврида қишлоқ жойларда 1308 турар жой массивида умумий майдони 9 573 минг квадрат метр бўлган 69 557 та шинам уй-жой қурилди. Қишлоқлардаги 83,5 мингдан ортиқ оиланинг яшаш шароити яхшиланди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд-ҳуқуқ  тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига ШАРҲ 24.10.2016
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига ШАРҲ

Мустақиллик йилларида амалга оширилган ислоҳотлар суд-ҳуқуқ соҳасини демократлаштириш ва эркинлаштиришга, суд ҳокимиятининг фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги роли ва аҳамиятини оширишга замин яратди. Шу билан бирга, мамлакатни ривожлантиришнинг замонавий талаблари ва стратегик устувор вазифалари суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштиришни талаб этади. Ушбу Фармон соҳадаги давлат сиёсатини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариб, қуйидаги учта асосий устувор йўналишларни белгилаб берди.

Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони 23.10.2016
Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Суд-ҳуқуқ тизимини янада демократлаштириш ва эркинлаштириш, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, аҳолининг одил судловга бўлган ишончини ошириш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш мақсадида

Тинчлик, маърифат ва бунёдкорлик йўлида ҳамкорлик 19.10.2016
Тинчлик, маърифат ва бунёдкорлик йўлида ҳамкорлик

Тошкентдаги Симпозиумлар саройида 2016 йил 18 октябрь куни Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессияси бошланди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев сессиянинг очилиш маросимида нутқ сўзлади. Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ияд Амин Маданий Биринчи Президентимиз Ислом Каримов Ўзбекистонни ривожланган давлатлар қаторига олиб чиқиш мақсадида улкан ишларни амалга оширганини, ислом дини ривожига муносиб ҳисса қўшганини, бундай эзгу ишлар изчил давом эттирилаётганини алоҳида таъкидлади. 

Парламент «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини кўриб чиқишни бошлади 17.10.2016
Парламент «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини кўриб чиқишни бошлади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида киритилган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳасини Қонунчилик палатаси мажлисида кўриб чиқиш масаласи муҳокама этилди.

15.10.2016
Қонунчилик палатасига “Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси киритилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Вазирлар Маҳкамаси томонидан қонунчилик ташаббуси асосида Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси киритилди. Қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан кўриб чиқилиб, маромига етказиш ва ялпи мажлис кун тартибига киритиш учун палатанинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси масъул этиб белгиланди.

Депутат ёшларда экологик маданиятни юксалтириш масалаларига жиддий эътибор қаратмоқда 12.10.2016
Депутат ёшларда экологик маданиятни юксалтириш масалаларига жиддий эътибор қаратмоқда

Депутат Абдураҳим Қурбонов Тошкент ахборот технологиялари университетида “Ёшларнинг экологик маданиятини юксалтириш, экологик таълим ва тарбия тизимини ривожлантиришга кўмаклашиш” мавзусидаги ўқув семинарида ўз маърузаси билан иштирок этди.

Депутатлар халқаро меҳнат ташкилотининг Конвенциясини ратификация қилиш ташаббуси билан чиқдилар 06.10.2016
Депутатлар халқаро меҳнат ташкилотининг Конвенциясини ратификация қилиш ташаббуси билан чиқдилар

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари “Халқаро меҳнат ташкилотининг “Бирлашиш эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 87-сонли Конвенциясини ратификация қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини қабул қилиш бўйича ташаббус билан чиқдилар.

Ички ишларга оид қонун оддий аҳолига нима беради? 06.10.2016
Ички ишларга оид қонун оддий аҳолига нима беради?

Депутат Умид Сулаймонов “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонун оддий фуқаролар учун қандай аҳамиятга эгалиги хусусида ўз мулоҳазаларини билдиради?

Фармонга асосан "Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида", "Давлат харидлари тўғрисида" ва "Давлат-хусусий шериклик тўғрисида"ги қонунлар қабул қилинади 06.10.2016
Фармонга асосан "Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида", "Давлат харидлари тўғрисида" ва "Давлат-хусусий шериклик тўғрисида"ги қонунлар қабул қилинади

Фармонда коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, давлат ва бизнеснинг ўзаро ҳамкорлигидаги маъмурий тўсиқларни бартараф этиш, давлат ресурсларидан фойдаланишнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш доирасида умумий эътироф этилган халқаро стандартлар асосида бир қатор қонунларни, шу жумладан, "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида", "Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида", "Давлат харидлари тўғрисида" ва "Давлат-хусусий шериклик тўғрисида"ги қонунларни қабул қилиш назарда тутилмоқда.

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини режадан ташқари ва муқобил текширишлар бекор қилинади 06.10.2016
Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини режадан ташқари ва муқобил текширишлар бекор қилинади

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Ш. Мирзиёевнинг фармонига кўра, 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб тадбиркорлик субъектлари фаолиятини режадан ташқари текширишларнинг барча турлари бекор қилинади, бундан юридик шахснинг тугатилиши билан боғлиқ текширишлар, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида фақатгина Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг қарорига мувофиқ ўтказиладиган қисқа муддатли текширувлар мустасно эканлиги айтилади.

Олий Мажлис ҳузурида Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил институтини ташкил этилади 06.10.2016
Олий Мажлис ҳузурида Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил институтини ташкил этилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил институтини ташкил этилади.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...

Тадбирлар тақвими