Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

16.05.2013
Инклюзив таълим изчил ривожланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида “Имкониятлари чекланган болалар учун инклюзив таълим: халқаро тажриба ва амалиёт” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси ва БМТ Болалар жамғармасининг (ЮНИСЕФ) Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу тадбирда депутатлар, тегишли вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотларининг вакиллари, хорижлик мутахассислар иштирок этди.

09.05.2013
Жамоатчилик назоратининг муҳим омили

Пойтахтимизда «Давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг очиқлиги — жамоатчилик назоратининг муҳим омили» мавзуида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.

30.04.2013
Аграр соҳа қонунчилигига бағишланди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан аграр соҳа қонунчилигини такомиллаштириш масалаларига бағишланган видеоконференция ташкил этилди.

26.04.2013
Қонуннинг ҳуқуқий экспертизаси

Пойтахтимизда "Давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг очиқлиги – жамоатчилик назоратини таъминлашнинг муҳим шарти" мавзуида халқаро илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.

22.04.2013
Ўзбекистон парламенти делегацияси Канадада

Жорий йилнинг 15-22 апрель кунлари давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Д. Тошмуҳамедова бошчилигидаги парламент делегацияси аъзолари Канада Республикасида расмий ташриф билан бўлишди.

16.04.2013
Ҳуқуқий тажриба: Ислоҳотлар очиқлигининг муҳим омили

Демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, кучли фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган ана шундай муҳим қадамлардан бири Юртбошимиз Фармойиши асосида “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси нормаларини ҳуқуқий тажрибадан ўтказиш, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз. Яқинда Самарқандда ҳуқуқий тажриба ўтказиш бўйича ишчи комиссиянинг мажлиси бўлиб ўтди. 

01.04.2013
Ҳуқуқий тажриба қонун лойиҳасини такомиллаштиришга хизмат қилади

Мамлакатимиз парламенти давлатимиз раҳбари томонидан ишлаб чиқилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси қоидаларини амалга оширган ҳолда, ўз қонун ижодкорлиги фаолиятининг услублари ва сифатини тобора такомиллаштирмоқда. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси миллий ҳуқуқий амалиёт учун янги услуб – ҳуқуқий тажриба ўтказишни жорий этиш ташаббусини илгари сурди. Парламент аъзоларининг ушбу ташаббуси Президентимиз Ислом Каримов томонидан қўллаб-қувватланди. Бу борада давлатимиз раҳбарининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг ишлаб чиқилган лойиҳасини такомиллаштириш бўйича ҳуқуқий тажриба ўтказиш тартиби ҳамда шартларини белгилаб берган фармойиши қабул қилинди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасида мазкур ҳуқуқий тажрибани ўтказиш бўйича ишчи комиссиянинг ташкилий мажлиси бўлиб ўтди.

27.02.2013
Дастурнинг асосий мақсади – халқ фаровонлигини янада юксалтиришдир

Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, аввало, мамлакатимиз ҳар бир фуқаросининг муносиб турмуш даражаси ҳамда ҳаёти сифатини оширишга қаратилган. Ушбу вазифаларнинг барчаси Президентимиз Ислом Каримовнинг 2013 йил 14 февралда имзоланган қарорига мувофиқ қабул қилинган “Обод турмуш йили” Давлат дастурида ҳам ўз ифодасини топган.

26.02.2013
Аҳоли саломатлигини кўзлаб

2013 йил 26 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли Эпидемология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институтининг катта мажлислар залида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракцияси томонидан ташкил этилган “ОИВга қарши курашиш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш масалалари: халқаро ва миллий тажриба” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

25.02.2013
Ҳамкорлик қилишга келишиб олинди

Жорий йилнинг 25 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида ЎзЛиДеП фракцияси ташаббуси билан “Оилавий корхона – мустаҳкам оила пойдевори” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

25.02.2013
Талабалар иштирокида давра суҳбати

Жорий йилнинг 25 февраль куни Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ва Тошкент Молия институти ҳамкорлигида ташкил этилган «Ўзбекистон Республикасида демократик миллий сайлов тизимининг шаклланиши ва сайлов ҳуқуқи эркинлигини янада таъминлаш йўналишидаги ҳуқуқий ислоҳотлар» мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

22.02.2013
Ҳуқуқий асослар такомиллаштирилмоқда

2013 йилнинг 22 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида ”Инсон саломатлигини мустаҳкамлашда сил касаллигининг олдини олишга доир қонун ҳужжатларини такомиллаштириш масалалари” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

13.11.2019
Қонун билан тасдиқланаётган Давлат бюджетида нималар кўзда тутилмоқда?

Бу йил парламент тарихида илк бор Давлат бюджети қонун билан мустаҳкамланмоқда. Бу, албатта, давлат...

13.11.2019
Давлат бюджетидан соғлиқни сақлаш тизимига қанча маблағ ажратилмоқда?

Таъкидландики, мазкур лойиҳада 2020 йилда соғлиқни сақлаш соҳаси харажатлари 14,8 трлн. сўмни...

12.11.2019
2020 йил учун Давлат бюджетига доир қонун лойиҳаси кенг муҳокама этилмоқда

Йиғилишда қайд этилганидек, 2020 йилда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши кейинги йилларда унинг ижобий...

Тадбирлар тақвими