Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Ўзбекистон ва Япония ўртасида Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни ташкил этиш муносабатларининг янги босқичи 28.11.2017
Ўзбекистон ва Япония ўртасида Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни ташкил этиш муносабатларининг янги босқичи

2017 йилнинг 28 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (омбудсман) ҳамда Япония Ички ишлар ва алоқа вазирлигининг Маъмурий баҳолаш бюроси (омбудсман) билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандумни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Шунингдек, тадбир доирасида “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш самарадорлигини оширишдаги ташкилий ҳуқуқий масалалар: Ўзбекистон ва Япония тажрибаси” мавзусидаги давра суҳбати ҳам ташкил этилди.

САЛОМ МУРАББИЙ 24.11.2017
САЛОМ МУРАББИЙ

Жорий йилнинг 24 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Иброҳим Ғофуровнинг 80 йиллиги муносабати билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.

Ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда 30.10.2017
Ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда

Жорий йилнинг 30 октябрь куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Ф. Эберт номидаги жамғарманинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда “Инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича ижро этувчи ҳокимиятнинг Парламент олдидаги масъулиятини ошириш: Ўзбекистон ва Германия тажрибаси” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилди.

Аҳоли эътирозларига онлайн ечим 17.10.2017
Аҳоли эътирозларига онлайн ечим

Ўз сайлов округингиздан сайланган депутат билан тўғридан-тўғри мулоқот қилишни истайсизми? Унда онлайн мулоқот, онлайн мунозараларда фаол қатнашаётган халқ вакилларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига мурожаат этишингиз мумкин. Айтиш керакки, депутатларнинг бу борадаги фаоллиги жойлардаги мавжуд муаммоларни бартараф қилиш, халқ дарди билан яшаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, турмуш шароитини янада яхшилашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ижтимоий тармоқларда депутат билан мулоқот 12.10.2017
Ижтимоий тармоқларда депутат билан мулоқот

Онлайн мурожаат, онлайн мулоқот, онлайн мунозаралар... Бугун кўпчилигимиз интернет имкониятларидан самарали фойдаланган ҳолда, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларидан зарур маълумотларни тезликда олаяпмиз, масъул идоралар раҳбарлари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилаяпмиз, шу орқали кўпдан буён бизни қийнаётган муаммоларимиз ижобий ҳал этилмоқда. Албатта, буларнинг барчаси “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун”, деган ҳаётий тамойилнинг самарали рўёбга чиқарилаётганидан далолат беради.

Маъмурий суд ишлари такомиллаштирилмоқда 09.10.2017
Маъмурий суд ишлари такомиллаштирилмоқда

Шу кунларда Парламент қуйи палатасида Олий суд томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида киритилган “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги Кодексни тасдиқлаш ҳақида”ги Қонуни лойиҳаси биринчи ўқишга тайёрланмоқда. 

Ёшлар билан очиқ мулоқот 14.09.2017
Ёшлар билан очиқ мулоқот

Жорий йилнинг 14 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилинганига бир йил тўлиши муносабати билан “Депутат ва ёшлар” лойиҳаси доирасида “Ёшларга оид давлат сиёсати – тараққиётимизнинг муҳим омили” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди. 

Қонунчилик палатаси ҳузуридаги махсус комиссия аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган чоралар хусусида маълумот берди 18.08.2017
Қонунчилик палатаси ҳузуридаги махсус комиссия аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган чоралар хусусида маълумот берди

2017 йилнинг 18 август куни Қонунчилик палатасида Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни ва дори воситалари таъминотини янада яхшилаш, ушбу соҳадаги қонунчиликни амалиётга самарали тадбиқ қилиш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш бўйича комиссия томонидан матбуот анжумани ўтказилди. 

“Адолат” СДП фракцияси журналистлар учун брифинг ўтказди 18.08.2017
“Адолат” СДП фракцияси журналистлар учун брифинг ўтказди

Жорий йилнинг 18 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси томонидан брифинг ўтказилди. Унда журналистларга Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилган бир қатор муҳим қонун лойиҳаларининг жамоатчилик муҳокамалари якуни ва қонун лойиҳаларида партия позициясининг ифодаланиши бўйича ахборот берилди.

Қонун лойиҳалари жамоатчилик муҳокамасига қўйилди 01.08.2017
Қонун лойиҳалари жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида муҳокама қилинган қонун лойиҳалари қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Жамоатчиликнинг қонун лойиҳалари муҳокамасига бўлган катта қизиқишини инобатга олиб, ушбу қонун лойиҳаларининг энг долзарбларини Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайтида жойлаштириш бўйича қарор қабул қилинди. 

Сиёсий партиялар қонун лойиҳалари юзасидан электорат фикрларини ўрганмоқда 27.07.2017
Сиёсий партиялар қонун лойиҳалари юзасидан электорат фикрларини ўрганмоқда

Мамлакатимиз раҳбарининг жорий йил 12 июль куни бўлиб ўтган Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги маърузасида белгилаб берилган вазифаларни сиёсий партиялар ўз фаолиятида устувор аҳамиятга эга, деб билмоқдалар.

27.07.2017
Эскича ишлаш ва ҳисоботлар ортидан қувиш фаолият самарадорлигига тўсқинлик қилади

Аввал хабар қилинганидек, Президентимизнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги маърузасини чуқур ўрганиш, унда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жойларда маҳаллий Кенгашлар сессиялари танқидий-таҳлилий руҳда ўтказилди, мутасаддилар ҳисоботлари эшитилди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

12.11.2019
2020 йил учун Давлат бюджетига доир қонун лойиҳаси кенг муҳокама этилмоқда

Йиғилишда қайд этилганидек, 2020 йилда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши кейинги йилларда унинг ижобий...

12.11.2019
Оилавий тадбиркорларга яна бир қулайлик

Мамлакатимизда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш, оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ...

12.11.2019
Қонун лойиҳасининг иккинчи ўқишида нималар ўзгарди?

Лойиҳа синов воситаларини аттестациядан ўтказишга доир янги модда билан тўлдирилган. Синов ...

Тадбирлар тақвими