Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Рухсат бериш тартиб-таомиллари такомиллашув жараёнида

Рухсат бериш тартиб-таомиллари такомиллашув жараёнида

2012 йил 20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан ўтказилган йиғилиш “Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштириш масалалари ва истиқболлари” мавзусига бағишланди. Йиғилишда Қонунчилик палатаси қўмиталари аъзоларидан ташқари вазирликлар ва идоралар, шунингдек оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Йиғилишда эътироф этилдики, мустақиллик йилларида иқтисодиётни ислоҳ қилишга қаратилган ўндан зиёд қонунларнинг ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши нафақат иқтисодиётни янада эркинлаштириш ва модернизация қилишнинг мустаҳкам асоси, балки амалга оширилаётган бозор ислоҳотларини ортга қайтариб бўлмаслигининг кафолати ҳам бўлди. Шунингдек, мамлакатимизда бозор иқтисодиётининг асоси бўлган хусусий мулк устуворлигини мустаҳкамлайдиган барқарор қонунчилик базаси яратилди. Ўрта мулкдорлар синфини шакллантириш, мамлакат иқтисодиётини барқарор юксалтириш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли даромадини оширишнинг муҳим омили бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш бўйича қулай ишбилармонлик муҳити ҳамда ишончли ҳуқуқий кафолатлар яратилиши натижасида сўнгги йилларда ялпи ички маҳсулот таркибида кичик бизнес улуши йилдан- йилга ўсмоқда. Ушбу соҳада бандлик даражаси иқтисодиёт тармоқларида иш билан банд аҳоли умумий сонининг 75 фоизидан ошди.

Йиғилиш иштирокчилари алоҳида таъкидладиларки, мамлакатимиз Президенти Ислом Каримов томонидан 2010 йил 12 ноябрда бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати қўшма мажлисидаги “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” мавзусидаги маърузасида қайд этилган бошқарув тизимини такомиллаштириш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этишга қаратилган қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш муҳим аҳамият касб этади. Бунда тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун зарур бўлган рухсат бериш тартиб-қоидаларининг қатъий чекланган рўйхати ва турларини аниқ белгилаб қўйиш, рухсат бериш тартиб-қоидаларининг янги турлари киритилишини қонун билан тақиқлаш зарур бўлади. Ана шу мақсадда ишлаб чиқилган «Тадбиркорлик фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-қоидалари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилингани ва ҳозирги вақтда иккинчи ўқишга тайёргарлик кетаётгани, шу боис қонун лойиҳаси нафақат парламентда, балки жойларда ҳам муҳокама этилаётгани йиғилишда айтиб ўтилди.

Йиғилиш иштирокчилари Юртбошимиз томонидан жорий йилнинг 16 июлида қабул қилинган “Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони бу йўналишдаги муҳим ҳуқуқий ҳужжат бўлиб, тадбиркорларга янада кенг имкониятлар яратиб беришга хизмат қилишини алоҳида таъкидладилар.

Кўришлар сони: 11796

Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...

Тадбирлар тақвими