Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Журналистлар учун брифинг

Журналистлар учун брифинг Журналистлар учун брифинг Журналистлар учун брифинг Журналистлар учун брифинг Журналистлар учун брифинг Журналистлар учун брифинг

Жорий йилнинг 20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот хизмати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди ҳамкорлигида «Ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга оширишнинг муҳим масалалари»га бағишланган брифинг ўтказилди.

Тадбир грант лойиҳаларини амалга ошириш самарадорлигини кучайтириш, жойларда ижтимоий шерикликни янада кучайтириш масалалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг ярим йиллик ҳисоботини кенг жамоатчиликка тақдим этиш мақсадида ташкил этилди.

Тадбир давомида ННТларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишга қаратилган давлат ва ҳудудий дастурларда белгиланган вазифаларини амалга ошириш ҳамда «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси бўйича таклифлар олиниб, мазкур масала юзасидан иштирокчилар билан фикр-мулоҳаза алмашилди.

Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепциясида белгиланган асосий вазифаларни амалга ошириш жараёнида нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилмоқда. Жамоат бирлашмалари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар муҳим бўлган қарорларни қабул қилиш жараёнида ва муҳим аҳамиятга эга ижтимоий-иқтисодий ривожланишга қаратилган давлат ва ҳудудий дастурларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда фаол иштирок этмоқда. Жумладан, ННТ вакиллари лойиҳа давомида ҳаражатлар сметаси, сотиб олинган воситалар ҳисоб-китоби ва ҳисоботларни тегишли тартибда амалга оширилиши ҳамда жойлардаги давлат органлари, кичик бизнес субъектлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш қоидалари билан таништирилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси фаолияти ННТлари фаолиятини ташкилий-техник ва иқтисодий томондан мустаҳкамлашга таъсир этадиган «учинчи сектор»ни қўллаб-қуватлаш учун йўналтирилган давлат бюджети маблағларини тўғри тақсимланиши, шаффофлиги, объективлиги ва очиқлигини таъминлайди.

Тадбирда фуқаролик жамияти институтлари томонидан тақдим этилган турли ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида ўтган 4 йил мобайнида Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан 22 млрд. сўмдан ортиқ маблағ ажратилган. Мазкур йилда Давлат бюджетидан ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш учун ажратилган маблағ 20%га ортиб, 6 млрд. сўмни ташкил этганлиги қайд этилди.

Йил бошида Парламент коммисияси томонидан 5 та грант танловини ўтказилиши тасдиқланган бўлиб, унга 2,6 млрд. сўм ажратилган.

Брифингда Парламент комиссияси томонидан ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни кўриб чиқиш жараёнида, комиссиянинг Ишчи гуруҳи лойиҳаларнинг ижтимоий аҳамиятига, нодавлат нотижорат ташкилотининг ҳудуддаги мавқеига, лойиҳани амалга ошириш имкониятига, лойиҳа аниқ муаммони ҳал этишга қаратилганлигига ва бунда давлат органлари билан амалда ижтимоий шерикликни йўлга қўйишга, лойиҳа бюджетининг шаффофлиги, объективлиги ва очиқлигига ҳамда ННТларининг «Мустаҳкам оила йили» Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросидаги иштирокига катта эътибор қаратилди.

Шунингдек, брифингда яна асосий эътибор ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга муҳим давлат ва ҳудудий дастурларни амалга оширишда ННТларининг давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлигини кучайтиришга қаратилган.

Журналистлар брифинг доирасида ўзларини қизиқтирган саволлар билан Парламент комиссияси аъзолари ва экспертларга мурожаат қилдилар. Саволлар асосан грант маблағларидан самарали фойдаланиш, танланган лойиҳаларнинг жамият ҳаёти учун нечоғлик муҳимлиги ва бундан кўзланган асосий мақсад, грант маблағлари бўйича мониторинг юритиш масалаларига қаратилди.


Кўришлар сони: 9849

Депутатлар минбари

Янгиликлар

12.11.2019
2020 йил учун Давлат бюджетига доир қонун лойиҳаси кенг муҳокама этилмоқда

Йиғилишда қайд этилганидек, 2020 йилда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши кейинги йилларда унинг ижобий...

12.11.2019
Оилавий тадбиркорларга яна бир қулайлик

Мамлакатимизда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш, оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ...

12.11.2019
Қонун лойиҳасининг иккинчи ўқишида нималар ўзгарди?

Лойиҳа синов воситаларини аттестациядан ўтказишга доир янги модда билан тўлдирилган. Синов ...

Тадбирлар тақвими