Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

1 августдан тадбиркорлар учун 80 та рухсат бериш тартиб-таомиллари бекор қилинди

1 августдан тадбиркорлар учун 80 та рухсат бериш тартиб-таомиллари бекор қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

Ҳужжат ортиқча бюрократик ғовларни бартараф этиш, замон талабларига мос келмайдиган лицензия ва рухсат бериш тартиб-таомилларини, статистик, молиявий ва солиқ ҳисоботлари шаклларини қисқартириш, уларни тақдим этиш механизмини такомиллаштириш ҳисобига республикада қулай ишбилармонлик муҳитини вужудга келтириш, бизнес субъектларини ташкил қилишни соддалаштириш ва шундай субъектларнинг янада эркин фаолият юритишларини таъминлаш мақсадида қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ давлат статистик, молия, солиқ ҳисоботлари ҳамда бошқа ҳисобот турларини бекор қилиш ва бир-бирини такрорловчи шаклларни бирлаштириш эвазига ҳисоботлар миқдори, шунингдек, уларни тақдим этиш даврийлиги белгиланган муддатларда қисқартирилади.

2012 йилнинг 1 августидан бошлаб 5-иловага муфовиқ (иловалар берилмаган – муҳ.изоҳи) рухсат беришга оид 80 та тартиб-таомилни (уларнинг умумий миқдорига нисбатан 26 фоиз), шунингдек, лицензияланадиган фаолият турларининг 15 тасини (умумий миқдорига нисбатан 20 фоиз), жумладан, уларни 6 ва 6а иловаларига мувофиқ бекор қилиш ва бирлаштириш ҳисобига бекор қилинади.

Фармонга кўра шундай тартиб ўрнатилдики, унга мувофиқ 2013 йил 1 январдан бошлаб:

  • барча солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ойма-ой солиқ ҳисоботини тақдим этиш бекор қилинади, қўшимча фойда солиғи бундан мустасно;

  • микрофирмалар йиллик статистик ҳисобот тақдим этадилар, бунда статистика органлари ҳар чоракда тегишли фаолият йўналишлари ва соҳалари бўйича танланма ўрганишлар ўтказади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бош прокуратурасига ҳисоботларни тақдим этиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш масалаларини тартибга солувчи қонун ҳужжатларига давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг сўзсиз риоя этишлари устидан мунтазам назоратни ўрнатиш ҳамда бюрократик ғовларни бартараф этиш ва ўрнатилган қонунчилик бузилишининг олдини олиш бўйича таъсирчан чораларни кўрсиш топширилди.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензиялар ва рухсатнома характеридаги ҳужжатларни олишга тўланадиган йиғимларнинг миқдорлари камида икки баробар арзонлаштирилади.

2014 йил охирига қадар барча тадбиркорлик субъектлари статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни топширишнинг электрон тизимига тўла ҳажмда босқичма-босқич ўтказилади, шунингдек 2012-2016 йиллар мобайнида ариза берувчиларга аризаларнинг ўтиш жараёнини интерактив кузатиш имкониятини яратган ҳолда лицензия ва рухсатномаларни олиш учун интернет тармоғи орқали аризаларни беришнинг электрон шакллари жорий этилади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигига манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда интернет тармоғида ягона веб-сайт яратиб, унга лицензияланадиган фаолият турлари ва рухсат бериш тартиб-таомиллари рўйхатини, лицензия ва рухсатномалар олиш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек, тегишли фаолият турларини амалга ошириш учун лицензия ва рухсатномалар олган тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги доимо янгиланиб турадиган маълумотларни жойлаштириш топширилди.


Кўришлар сони: 10050

Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.11.2019
Қонунчилик палатаси Спикери АҚШ элчиси билан учрашди

2019 йил 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон...

14.11.2019
Фракциялар аъзолари нима дейди?

— Вазирлар Маҳкамаси томонидан парламентга тақдим этилган “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими