Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

1 августдан шаҳар телефон алоқаси қимматлашади

1 августдан шаҳар телефон алоқаси қимматлашади

"Ўзбектелеком" компанияси 1 августдан универсал телекоммуникация хизматларининг тарифлари ошиши тўғрисида эълон қилди.

Хусусан, телефон алоқасига янги тарифлар белгиланди.

Симли абонент линияси бўйича телефон тармоғига уланган индивидуал фойдаланувдаги асосий телефон аппаратидан фойдаланганлик учун абонент тўлови энди шаҳар аҳолиси учун қуйидагича бўлади:

телефон алоқаси хизматларини тўлашнинг абонентлик тизимида – ойига 2 035 сўм (бундан олдин 1850 сўм);

телефон алоқаси хизматларини тўлашнинг вақт бўйича тизимида – ойига 1 540 сўм (бундан олдин 1400 сўм).

Абонент томонидан ойига 180 дақиқа миқдоридаги белгиланган суҳбатлар лимитидан ташқари ишлатилган ҳар бир тўлиқ ёки тўлиқ бўлмаган суҳбат дақиқаси учун тўлов 6 сўмни ташкил этади (бундан олдин 5,2 сўм эди).

Охирги бор телефон хизматларидан фойдаланганлик учун тўлов 2011 йилнинг 1 июнида ошган эди.

Бундан олдин телефон тармоғига уланишни тақдим этиш ва телефонлардан фойдаланганлик учун тўловлар бўйича жорий этилган имтиёзлар сақланиб қолинди.


Кўришлар сони: 5850

Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.11.2019
Қонунчилик палатаси Спикери АҚШ элчиси билан учрашди

2019 йил 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон...

14.11.2019
Фракциялар аъзолари нима дейди?

— Вазирлар Маҳкамаси томонидан парламентга тақдим этилган “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими