Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир таклифлар билдирилди

Қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир таклифлар билдирилди

Шу йилнинг 9 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партиясининг фракцияси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда ташкил этилган “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун қўшимча имтиёзлар ва афзалликлар бериш, тадбиркорларнинг солиқ ва назорат органлари билан ўзаро муносабатларини соддалаштириш, кичик корхоналар учун ташқи савдо операцияларини рассмийлаштиришнинг ортиқча тартиб-таомилларини бартараф этиш чора-тадбирларини ҳамда мамлакатимизда хорижий инвесторларга яратилаётган қўшимча шарт-шароитларни назарда тутувчи қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир таклифлар киритиш масалалари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Унда ушбу масалага масъул бўлган вазирлик ва идоралар, депутатлар, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари ва тадбиркорлик вакиллари иштирок этдилар.

Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатасининг “Демократик бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш ва иқтисодиётни либераллаштириш борасида Ҳукумат томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар дастури, шунингдек, “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” Давлат дастури ижросининг бориши тўғрисида”ги Қўшма қарорининг 3-бандида кўрсатилган вазифалар, чунончи тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига қўшимча имтиёзлар ва преференциялар бериш, тадбиркорларнинг солиқ органлари ва бошқа назорат қилувчи органлар билан ўзаро муносабатларини соддалаштириш, кичик корхоналар учун ташқи савдо операцияларини расмийлаштириш бўйича ортиқча тартиб-таомилларни бартараф этиш борасидаги вазифалар тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан қандай бажарилаётгани ҳар томонлама муҳокама қилинди.

Тадбирда таъкидлаб ўтилганидек, республикамиз Президентининг 2010 йил 12 ноябрда бўлию ўтган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” тўғрисидаги дастурий маърузаси республикамиз учун муҳим воқеа бўлди, унда тараққиётнинг ўзимизга хос моделидан фойдаланиш натижасида мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда эришилган ютуқлар чуқур таҳлил қилиб берилди.

Ўтган давр мобайнида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида 6 та қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10 дан зиёд ҳужжати ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 15 та қарори қабул қилинди. Уларнинг барчаси тадбиркорлик учун ишончли кафолатлар ҳамда кредит ахбороти алмашинуви тизимини яратишга, лицензия бериш тартибини соддалаштиришга, рухсатнома бериш тартиб-таомиллари сонини қисқартиришга қаратилгандир. Натижада тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларни муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш тартиби анча соддалаштирилди, рўйхатдан ўтказганлик учун давлат божининг ставкалари икки баравар қисқартирилди. Кичик корхоналар ходимларининг сони 100 кишига қадар етказилган фаолият турлари рўйхати анча кенгайтирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантиришга, чет эллик инвесторлар ҳамда чет эл инвестициялари жалб этилган корхонлар учун бериладиган кафолатлар ва имтиёзлар тизимини мустаҳкамлашга қаратилган “Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда “Ангрен” махсус индустриал зонасини барпо этиш тўғрисида”ги фармонлари қабул қилинганлигини таъкидлаб ўтиш лозим.

Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти кейинги 20 йил ичида 3,5 бараварга, аҳолининг реал даромадлари эса 3,8 бараварга ўсди. Фақат кейинги 11 йил ичида кичик корхоналар ва микрофирмалар сони 2 баравар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улуши 31 фоиздан 54 фоизга кўпайди. Ҳар йили янги ташкил этилаётган иш ўринларининг 60 фоиздан зиёди иқтисодиётнинг ана шу секторига тўғри келмоқда.

Шу билан бирга, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик вакилларини эшитиб, шу нарса аниқландики, жойларда ҳамон кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналари фаолиятини юритиш ва ривожлантиришга тўсқинлик қилувчи қатор муаммолар мавжуд. Чунончи, муҳандислик коммуникацияларига уланиш, жиҳозлар ва хомашё ресурсларини импорт қилиш, божхона расмийлаштируви, бўш бинолар ва объектларни излаш, маҳсулотни экспортга чиқариш масалалари шулар жумласидандир.

Тадбир давомида депутатлар ва мутахассислар Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан ўтказилган назорат-таҳлил фаолияти якунлари бўйича тақдим этилган материалларни таҳлил этиб, муҳокама қилдилар ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.


Кўришлар сони: 7399

Депутатлар минбари

Янгиликлар

13.11.2019
Қонун билан тасдиқланаётган Давлат бюджетида нималар кўзда тутилмоқда?

Бу йил парламент тарихида илк бор Давлат бюджети қонун билан мустаҳкамланмоқда. Бу, албатта, давлат...

13.11.2019
Давлат бюджетидан соғлиқни сақлаш тизимига қанча маблағ ажратилмоқда?

Таъкидландики, мазкур лойиҳада 2020 йилда соғлиқни сақлаш соҳаси харажатлари 14,8 трлн. сўмни...

12.11.2019
2020 йил учун Давлат бюджетига доир қонун лойиҳаси кенг муҳокама этилмоқда

Йиғилишда қайд этилганидек, 2020 йилда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши кейинги йилларда унинг ижобий...

Тадбирлар тақвими