Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Илмий - амалий семинар Урганчда ўтказилди

Илмий - амалий семинар Урганчда ўтказилди

Аёлларнинг тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-маиший шароитларини янада яхшилашга кўмаклашиш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг мамлакатимиз келажагини яратиш йўлидаги изланишлари, тадбиркорлик ва ишбилармонлик кўникмаларини мунтазам кенгайтириб ҳамда рағбатлантириб бориш “Мустаҳкам оила йили” Давлат дастурининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Ана шу мақсадда Адолат социал-демократик партияси, республика Марказий банки ҳамда Хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида жорий йилнинг 6 июль куни Хоразм вилояти Урганч шаҳрида Давлат дастури ижросини таъминлаш, хотин-қизлар ва ёшларни кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятига кенгроқ жалб этишга кўмаклашиш, уларда тадбиркорлик ва ишбилармонлик кўникмаларини шакллантиришга қаратилган “Мустаҳкам оила йили”да хотин-қизларни ижтимоий қўллаб- қувватлаш, шунингдек инновацион лойиҳаларни амалга оширишда кўмаклашиш” лойиҳаси доирасида амалий семинар ўтказилди.

Анжуманда маҳаллий ҳокимлик, Хотин-қизлар қўмитаси, “Тадбиркор аёл” уюшмаси, Савдо-саноат палатаси, “Камолот” ЁИҲ, Ўрта махсус касб-ҳунар маркази, Фермер хўжаликлари уюшмаси, Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш фонди ва бошқа жамоат ташкилотлари ҳам фаол иштирок этади.

Тадбирда ёшларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш орқали жамият ҳаётида муносиб ўрин эгаллашларига яқиндан кўмаклашиш, ривожланган бозор муносабатлари ва фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёнларида фаол иштирок этишга тайёр йигит-қизларни тарбиялаш, уларга етарли эътибор қаратиш ва шарт-шароит яратиб бериш, иқтисодий ва ҳуқуқий билимларини оширишга кўмаклашиш каби масалалар иштирокчиларнинг муҳокама марказида бўлди.

Партия ҳамда тижорат банкларининг ўзаро ҳамкорлиги натижасида барча ҳудудларда, айниқса бориш қийин бўлган ва олис жойларда ўтказиладиган бундай тадбирлар мамлакатимизда кўплаб тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан ёшларнинг ўз бизнесларини йўлга қўйишлари ва шу орқали янги иш ўринлари яратиш, хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, оилавий бизнесни ривожлантириш, бошқа аҳоли қатламларини тадбиркорликка жалб этиш билан бир қаторда аҳолининг ижтимоий-иқтисодий фаровонлиги юксалишига ва янги иш ўринлари яратилишига муҳим ҳисса бўлиб қўшилади.

Семинар сўнгида савол-жавоб ва билдирилган таклифлар муҳокамаси асосида мавзу бўйича янги маълумотлар тўпланди ҳамда тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.


Кўришлар сони: 13602

Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.11.2019
Қонунчилик палатаси Спикери АҚШ элчиси билан учрашди

2019 йил 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон...

14.11.2019
Фракциялар аъзолари нима дейди?

— Вазирлар Маҳкамаси томонидан парламентга тақдим этилган “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими