Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Геодезик йўлдошли тармоқ яратилмоқда

Геодезик йўлдошли тармоқ яратилмоқда Геодезик йўлдошли тармоқ яратилмоқда Геодезик йўлдошли тармоқ яратилмоқда Геодезик йўлдошли тармоқ яратилмоқда Геодезик йўлдошли тармоқ яратилмоқда Геодезик йўлдошли тармоқ яратилмоқда Геодезик йўлдошли тармоқ яратилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан жорий йилнинг 4 июль куни “Геодезия ва картографияга оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш” мавзусида конференция ўтказилди.

Конференция ишида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси раҳбарлари, мутахассислари, олий ўқув юртлари ва касб-ҳунар коллежларининг мутахассис олимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Конференция иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси жаҳон иқтисодиётининг таркибий қисмига айланганлиги ва мамлакат ҳудудидан халқаро транзит йўлларининг ўтиши, дунё океанларига чиқиш мақсадида қўшни давлатлар билан ҳамкорликда янги темир йўллар ва автомобиль йўллари қурилиши, ҳаво йўлларининг ташкил этилиши, логистик марказларнинг юзага келиши, саноатнинг жадал ривожланаётганлиги соҳадаги ҳуқуқий базани замон талабларидан келиб чиқиб такомиллаштириш зарурлигини таъкидладилар.

Ўзбекистон Республикасининг “Геодезия ва картография тўғрисида”ги қонуни ва бошқа қонунлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 15 ноябрдаги 3502-сонли “Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 октябрдаги 483-сонли “Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори, қонуности ҳужжатлари геодезия ва картография фаолиятидаги муносабатларни тартибга солиш учун ҳуқуқий база бўлиб хизмат қилмоқда.

Республикамизда геодезия ва картография соҳасида замонавий технологиялар, асбоб-ускуналар қўлланилаётганлиги, бу эса мамлакатнинг иқтисодий ривожланиши ва хавфсизлигини таъминлаш, давлат бошқарувида топографик-картографик материал ва маълумотларнинг долзарб эканлигига эътибор қаратилди.

Конференция иштирокчилари Ўзбекистон Республикасида умумжаҳон геодезия тармоғига кириш имкониятини яратадиган, миллий манфаатлардан келиб чиқадиган янги давлат геодезик йўлдошли тармоғини яратиш борасида амалга оширилаётган ижобий ишларни алоҳида эътироф этдилар.

Тадбирда бизнес ва тадбиркорлик янада ривожланиб боргани сайин юксак технологияларга талаб кучаяётганлиги, рақамли ва электрон хариталар пайдо бўлаётганлиги ва кўп функцияли марказлар ташкил этилиши тажрибаси борасида фикрлар баён этилди.

Рақамли ва электрон хариталар маълумотларининг нусхаларини кўчириш, ноқонуний тарқатиш контрафакт маҳсулотлар пайдо бўлишига олиб келмоқда. Шу сабабли геодезия ва картография маҳсулотларини яратиш борасида муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилишни янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Конференция кун тартибидаги масала юзасидан қўмитанинг тегишли тавсиялари қабул қилинди.


Кўришлар сони: 8150

Депутатлар минбари

Янгиликлар

12.11.2019
2020 йил учун Давлат бюджетига доир қонун лойиҳаси кенг муҳокама этилмоқда

Йиғилишда қайд этилганидек, 2020 йилда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши кейинги йилларда унинг ижобий...

12.11.2019
Оилавий тадбиркорларга яна бир қулайлик

Мамлакатимизда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш, оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ...

12.11.2019
Қонун лойиҳасининг иккинчи ўқишида нималар ўзгарди?

Лойиҳа синов воситаларини аттестациядан ўтказишга доир янги модда билан тўлдирилган. Синов ...

Тадбирлар тақвими