Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

26.03.2010
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан давра суҳбати ўтказилди

2010 йил 26 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан вазирлик ва идоралар раҳбарлари, иқтисодчи олимлар, мутахассислар ва депутатлар корпуси иштирокида “Жаҳон иқтисодий инқирозининг салбий оқибатларини бартараф этиш бўйича 2009-2012 йилларга мўлжалланган Инқирозга қарши чоралар дастурининг амалга оширилиши” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Уни Қўмита раиси А.Аҳадов олиб борди

26.03.2010
Баркамол авлодни шакллантиришда таълим муассасаларининг ўрни

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан 2010 йил 26 март куни Ўзбекистон Миллий Университетида ташкил этилган  давра суҳбати ушбу мавзуга бағишланди.

26.03.2010
Ёшлар ўртасида гиёҳвандлик ва ОИТС каби иллатларнинг олдини олишда оилавий тарбиянинг етакчи ўрни

2010 йил 26 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан ўтказилган илмий-амалий семинар ана шу мавзуга бағишланди.

24.03.2010
Бандлик масалалари муҳокама этилди

2010 йил 24 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан «Жойларда аҳолининг иш билан бандлигини таъминлашда бандликка кўмаклашувчи муассасаларнинг роли: муаммо ва ечимлар» мавзуида илмий-амалий семинар ўтказилди.

Баркамол авлод тарбиясида миллий спорт ўйинларининг ўрни ва аҳамияти 12.03.2010
Баркамол авлод тарбиясида миллий спорт ўйинларининг ўрни ва аҳамияти

Жорий йилнинг 12 март куни Республика Олимпия шон-шуҳрати музейида  Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси, “Полвонлар миллий энциклопедияси” жамияти, Кураш халқаро ассоциацияси, Шарқ яккакурашлари ва жанг санъати маркази ҳамкорлигида “Баркамол авлод тарбиясида миллий спорт ўйинларининг ўрни ва аҳамияти” мавзуида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

05.03.2010
“Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини шакллантиришда ҳамда уни бошқаришда қонунчилик ва ижро этувчи ҳокимиятларнинг роли” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди


2010 йил 5 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Тошкент молия институти ўқитувчи олимлари иштирокида янги депутатлар корпуси учун “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини шакллантиришда ҳамда уни бошқаришда қонунчилик ва ижро этувчи ҳокимиятларнинг роли” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Уни қўмита раиси А.Аҳадов олиб борди

03.03.2010
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг назорат-таҳлил фаолияти ва парламент назорати шакллари: муаммо ва ечимлар” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди


3 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг назорат-таҳлил фаолияти ва парламент назорати шакллари: муаммо ва ечимлар” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

24.02.2010
“Талаба ёшларнинг сиёсий ва ҳуқуқий маданиятини оширишнинг долзарб масалалари” мавзусида «давра суҳбати» бўлиб ўтди

2010 йил 24 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракцияси ва Г.В.Плеханов номидаги Россия Иқтисодиёт Академиясининг Тошкент шаҳар филиали билан ҳамкорликда ёшларнинг сиёсий фаоллигини оширишга қаратилган “Талаба ёшларнинг сиёсий ва ҳуқуқий маданиятини оширишнинг долзарб масалалари” мавзусида «давра суҳбати» ўтказилди.

18.02.2010
Янгидан фаолият бошлаган депутатлар иштирокида илмий–амалий, кўргазмали ўқув семинарлари бўлиб ўтмоқда

Айни кунларда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг парламентдаги фракцияси ташаббуси билан Қонунчилик палатасида янгидан фаолият бошлаган депутатлар иштирокида илмий–амалий, кўргазмали ўқув семинарлари бўлиб ўтмоқда.

Илк бор сайланган депутатлари учун махсус семинар 18.02.2010
Илк бор сайланган депутатлари учун махсус семинар

18 февраль куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ўзининг Қонунчилик палатасига илк бор сайланган депутатлари учун махсус семинар ташкил этди.

20.11.2009
Сайлов тизимига бағишланган тадбир

Жорий йилнинг 20 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳуқуқшунослик факультети билан ҳамкорликда ташкил этган “Ўзбекистон Республикаси сайлов тизими ва парламент ислоҳотларининг конституциявий-ҳуқуқий асослари” семинари бўлиб ўтди.

19.11.2009
Бола ҳуқуқлари ва қонунчилик

2009 йил 19 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорлигида Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияни қабул қилинганлигининг 20 йиллигига бағишланган "Вояга етмаганларга оид қонунчилик: ҳолати ва истиқболлари" мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.01.2020
Ов қилиш ва овчилик хўжалиги соҳасининг ҳуқуқий асоси такомиллаштирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг янги таркиби қонун ижодкорлиги жараёнларига киришиб кетди. Айни...

28.01.2020
Қонунчилик палатаси Кенгашининг илк йиғилиши ўтказилди

Йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида тузилган барча қўмиталар ҳамда депутатлик бирлашмалари...

24.01.2020
Гулшана ХУДОЁРОВА: Президентнинг таълим-тарбияга ғамхўрлиги замирида катта ҳикмат бор

Бугунги Мурожаатномада кўтарилган энг устувор ғоя ҳам барча соҳалардаги ўзгариш ва янгиланишлар,...

Тадбирлар тақвими