Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

25.09.2009
Консуллик муносабатлари тўғрисидаги Вена конвенцияси: халқаро амалиёт ва миллий тажриба

Жорий йилнинг 25 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси томонидан ташкил этилган “Консуллик муносабатлари тўғрисидаги Вена конвенцияси: халқаро амалиёт ва миллий тажриба” мавзусидаги конференция бўлиб ўтди.

23.09.2009
Ахборот-кутубхона ресурсларини шакллантиришнинг прогрессив усуллари ва омиллари

2009 йил 23 сентябрь куни Ўзбекистон миллий кутубхонасида “Ахборот-кутубхона ресурсларини шакллантиришнинг прогрессив усуллари ва омиллари” мавзусида семинар бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Республика ахборот-кутубхона маркази ҳамкорлигида ташкил этилди.

22.09.2009
Ўзбекистонда Ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) ҳафталиги

22 сентябрь куни Тошкентда «InfoCom – 2009» Ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги бошланди, ҳафталик 25 сентябргача давом этади. Уни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси, Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, «АКТ сиёсати» лойиҳаси доирасида БМТнинг Тараққиёт дастури ҳамда Ўзбекистон ахборот технологиялари корхона ва ташкилотлари уюшмаси ташкил этдилар.

18.09.2009
Қишлоқ жойларда спортни ривожлантиришнинг ҳозирги аҳволи ва истиқболи

2009 йил 18 сентябрь куни Бухоро вилояти Шофиркон туман Қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи мажлислар залида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг «Қишлоқ жойларда спортни ривожлантиришнинг ҳозирги аҳволи ва истиқболи» мавзусига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбатида Бухоро вилояти Болалар спорти жамғармаси туман бўлимлари раҳбарлари, Шофиркон тумани фаоллари ва бошқа мутасадди ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, талаба-ёшлар ва мураббийлар иштирок этдилар.

18.09.2009
“Халқаро савдо алоқалари ва Ўзбекистоннинг миллий манфаатлари”

Жорий йилнинг 18 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси билан Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги (ТИАИСВ) ҳамкорликда ташкил этган “Халқаро савдо алоқалари ва Ўзбекистоннинг миллий манфаатлари” мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.

11.09.2009
Оналар ва болалар саломатлиги ижтимоий муҳофазасига оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш масалалари

2009 йил 11 сентябрь куни “Оналар ва болалар саломатлиги ижтимоий муҳофазасига оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш масалалари” мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди. Мазкур тадбир Олий Мажлис ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ЮНИСЕФ кўмагида ташкил этилди.

10.09.2009
"Бола ҳуқуқларини судгача бўлган босқичда таъминлаш"

2009 йил 10 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари қўмитасида ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда ташкил қилинган "Бола ҳуқуқларининг судгача бўлган босқичда таъминланиши" мавзусига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

09.09.2009
"Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг норматив-ҳуқуқий асослари ва вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш"

2009 йил 9 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасида ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда ташкил қилинган "Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг норматив-ҳуқуқий асослари ва вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш" мавзусига бағишланган семинар бўлиб ўтди.Семинарни қўмита раиси ўринбосари Й.И.Толибов олиб борди.

27.08.2009
Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг давра суҳбатлари

2009 йил 27-28 август кунлари Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ ҳамда Шаҳрисабз туман ҳокимликларида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг «Мустақиллик биз учун - ўзлигимизни англаш, юрт тинчлиги ва барқарорлигининг, инсон манфаати, эркинлиги ва фаровонлигининг гаровидир» мавзусига бағишланган давра суҳбатлари бўлиб ўтди. Давра суҳбатларида ҳар иккала туман фаоллари ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

21.08.2009
“Тошкент матбуот нигоҳида”

2009 йил 21 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Тошкент шаҳрининг 2200 йиллиги муносабати билан “Тошкент матбуот нигоҳида” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси ва Тошкент шаҳри ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил этилди.

27.07.2009
Мустақиллик биз учун — ўзлигимизни англаш, юрт тинчлиги ва барқарорлигининг, инсон манфаати, эркинлиги ва фаровонлиги, биз кўзлаган демократик жамият барпо этишнинг гаровидир

2009 йил 27 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жазони ижро этиш бош бошқармасида давра суҳбати ташкил этилди. Жазони ижро этиш муассасалари шахсий таркиби вакиллари иштирок этган тадбир мамлакатимиз мустақиллигининг 18 йиллигига бағишланди.

10.07.2009
Ўзбекистонда болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимидаги ислоҳотлар

2009 йил 10 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда ташкил қилинган “Ўзбекистонда болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимидаги ислоҳотлар” мавзусига бағишланган семинар бўлиб ўтди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.11.2019
Қонунчилик палатаси Спикери АҚШ элчиси билан учрашди

2019 йил 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон...

14.11.2019
Фракциялар аъзолари нима дейди?

— Вазирлар Маҳкамаси томонидан парламентга тақдим этилган “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими