Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

16.04.2013
Ҳуқуқий тажриба: Ислоҳотлар очиқлигининг муҳим омили

Демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, кучли фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган ана шундай муҳим қадамлардан бири Юртбошимиз Фармойиши асосида “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси нормаларини ҳуқуқий тажрибадан ўтказиш, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз. Яқинда Самарқандда ҳуқуқий тажриба ўтказиш бўйича ишчи комиссиянинг мажлиси бўлиб ўтди. 

01.04.2013
Ҳуқуқий тажриба қонун лойиҳасини такомиллаштиришга хизмат қилади

Мамлакатимиз парламенти давлатимиз раҳбари томонидан ишлаб чиқилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси қоидаларини амалга оширган ҳолда, ўз қонун ижодкорлиги фаолиятининг услублари ва сифатини тобора такомиллаштирмоқда. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси миллий ҳуқуқий амалиёт учун янги услуб – ҳуқуқий тажриба ўтказишни жорий этиш ташаббусини илгари сурди. Парламент аъзоларининг ушбу ташаббуси Президентимиз Ислом Каримов томонидан қўллаб-қувватланди. Бу борада давлатимиз раҳбарининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг ишлаб чиқилган лойиҳасини такомиллаштириш бўйича ҳуқуқий тажриба ўтказиш тартиби ҳамда шартларини белгилаб берган фармойиши қабул қилинди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасида мазкур ҳуқуқий тажрибани ўтказиш бўйича ишчи комиссиянинг ташкилий мажлиси бўлиб ўтди.

27.02.2013
Дастурнинг асосий мақсади – халқ фаровонлигини янада юксалтиришдир

Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, аввало, мамлакатимиз ҳар бир фуқаросининг муносиб турмуш даражаси ҳамда ҳаёти сифатини оширишга қаратилган. Ушбу вазифаларнинг барчаси Президентимиз Ислом Каримовнинг 2013 йил 14 февралда имзоланган қарорига мувофиқ қабул қилинган “Обод турмуш йили” Давлат дастурида ҳам ўз ифодасини топган.

26.02.2013
Аҳоли саломатлигини кўзлаб

2013 йил 26 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли Эпидемология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институтининг катта мажлислар залида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракцияси томонидан ташкил этилган “ОИВга қарши курашиш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш масалалари: халқаро ва миллий тажриба” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

25.02.2013
Ҳамкорлик қилишга келишиб олинди

Жорий йилнинг 25 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида ЎзЛиДеП фракцияси ташаббуси билан “Оилавий корхона – мустаҳкам оила пойдевори” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

25.02.2013
Талабалар иштирокида давра суҳбати

Жорий йилнинг 25 февраль куни Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ва Тошкент Молия институти ҳамкорлигида ташкил этилган «Ўзбекистон Республикасида демократик миллий сайлов тизимининг шаклланиши ва сайлов ҳуқуқи эркинлигини янада таъминлаш йўналишидаги ҳуқуқий ислоҳотлар» мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

22.02.2013
Ҳуқуқий асослар такомиллаштирилмоқда

2013 йилнинг 22 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида ”Инсон саломатлигини мустаҳкамлашда сил касаллигининг олдини олишга доир қонун ҳужжатларини такомиллаштириш масалалари” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

22.02.2013
Минтақада хавфсизликни таъминлаш – устувор йўналиш

2013 йил 22 февраль куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ташаббуси билан республика Ҳарбий прокуратураси ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда «Минтақада тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш – Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг устувор йўналиши» мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

Тавсиялар ишлаб чиқилди 21.02.2013
Тавсиялар ишлаб чиқилди

Жорий йилнинг 21 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида “Лицензияланадиган фаолият турлари ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартиришга қаратилган қонун ҳужжатларини такомиллаштириш” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

12.02.2013
Андижонда маданий-маърифий тадбир

2013 йил 12 февраль куни Андижон машинасозлик институтида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгаши ҳамда унинг Қонунчилик палатасидаги фракцияси, Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан “Миллий маънавият ва миллий қадриятлар ривожида Бобур ижодининг ўрни” мавзуида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

12.02.2013
Маҳалла институти янада такомиллашмоқда

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги ҳамда “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳаларининг муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

29.01.2013
Бола ҳуқуқлари давлат ҳимоясида

2013 йил 29 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан БМТ Болалар фондининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда “Ноинститутлаштириш асослари: халқаро меъёрлар, хориж тажрибаси ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.12.2019
Ўзбекистон — Япония: алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон — Япония ўртасидаги парламентлараро ва маданий-гуманитар...

09.12.2019
ДЕПУТАТЛАР УЗОҚ МУҲОКАМАЛАРДАН СЎНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Мажлисида депутатлар эътиборига иккинчи ўқишда ҳавола этилиб, муҳокама марказида бўлган долзарб ...

09.12.2019
Махсус иқтисодий зона иштирокчиларига ҚҚСдан енгилликлар белгиланмоқда

2019 йил 9 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Махсус...

Тадбирлар тақвими