Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Парламент «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини кўриб чиқишни бошлади 17.10.2016
Парламент «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини кўриб чиқишни бошлади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида киритилган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳасини Қонунчилик палатаси мажлисида кўриб чиқиш масаласи муҳокама этилди.

15.10.2016
Қонунчилик палатасига “Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси киритилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Вазирлар Маҳкамаси томонидан қонунчилик ташаббуси асосида Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси киритилди. Қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан кўриб чиқилиб, маромига етказиш ва ялпи мажлис кун тартибига киритиш учун палатанинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси масъул этиб белгиланди.

Депутат ёшларда экологик маданиятни юксалтириш масалаларига жиддий эътибор қаратмоқда 12.10.2016
Депутат ёшларда экологик маданиятни юксалтириш масалаларига жиддий эътибор қаратмоқда

Депутат Абдураҳим Қурбонов Тошкент ахборот технологиялари университетида “Ёшларнинг экологик маданиятини юксалтириш, экологик таълим ва тарбия тизимини ривожлантиришга кўмаклашиш” мавзусидаги ўқув семинарида ўз маърузаси билан иштирок этди.

Депутатлар халқаро меҳнат ташкилотининг Конвенциясини ратификация қилиш ташаббуси билан чиқдилар 06.10.2016
Депутатлар халқаро меҳнат ташкилотининг Конвенциясини ратификация қилиш ташаббуси билан чиқдилар

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари “Халқаро меҳнат ташкилотининг “Бирлашиш эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 87-сонли Конвенциясини ратификация қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини қабул қилиш бўйича ташаббус билан чиқдилар.

Ички ишларга оид қонун оддий аҳолига нима беради? 06.10.2016
Ички ишларга оид қонун оддий аҳолига нима беради?

Депутат Умид Сулаймонов “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонун оддий фуқаролар учун қандай аҳамиятга эгалиги хусусида ўз мулоҳазаларини билдиради?

Фармонга асосан "Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида", "Давлат харидлари тўғрисида" ва "Давлат-хусусий шериклик тўғрисида"ги қонунлар қабул қилинади 06.10.2016
Фармонга асосан "Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида", "Давлат харидлари тўғрисида" ва "Давлат-хусусий шериклик тўғрисида"ги қонунлар қабул қилинади

Фармонда коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, давлат ва бизнеснинг ўзаро ҳамкорлигидаги маъмурий тўсиқларни бартараф этиш, давлат ресурсларидан фойдаланишнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш доирасида умумий эътироф этилган халқаро стандартлар асосида бир қатор қонунларни, шу жумладан, "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида", "Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида", "Давлат харидлари тўғрисида" ва "Давлат-хусусий шериклик тўғрисида"ги қонунларни қабул қилиш назарда тутилмоқда.

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини режадан ташқари ва муқобил текширишлар бекор қилинади 06.10.2016
Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини режадан ташқари ва муқобил текширишлар бекор қилинади

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Ш. Мирзиёевнинг фармонига кўра, 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб тадбиркорлик субъектлари фаолиятини режадан ташқари текширишларнинг барча турлари бекор қилинади, бундан юридик шахснинг тугатилиши билан боғлиқ текширишлар, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида фақатгина Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг қарорига мувофиқ ўтказиладиган қисқа муддатли текширувлар мустасно эканлиги айтилади.

Олий Мажлис ҳузурида Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил институтини ташкил этилади 06.10.2016
Олий Мажлис ҳузурида Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил институтини ташкил этилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил институтини ташкил этилади.

Коррупцияга қарши кураш тўғрисида қонун ишлаб чиқилади 06.10.2016
Коррупцияга қарши кураш тўғрисида қонун ишлаб чиқилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган фармонга мувофиқ Ўзбекистонда коррупцияга қарши қонуний асосда кураш олиб борилади. Шу мақсадда, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунни ишлаб чиқиш таклифи билдирилди.

Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 05.10.2016
Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва унинг дахлсизлиги кафолатларининг ҳуқуқий механизмларини янада мустаҳкамлаш, тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, республикада инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони ва унга шарҳ

Марказий сайлов комиссиясининг онлайн мажлиси бўлиб ўтди 04.10.2016
Марказий сайлов комиссиясининг онлайн мажлиси бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг аъзолари, сиёсий партиялар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. 

«Сиз доимо қалбимизда, юрагимиздасиз» 03.10.2016
«Сиз доимо қалбимизда, юрагимиздасиз»

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан мамлакатимизнинг олий ҳокимият идораларига, оммавий ахборот воситалари таҳририятларига олис ҳамда яқин шаҳар-қишлоқларимизда яшаб, турли соҳаларда меҳнат қилаётган ­юртдошларимиз томонидан йўлланган, чуқур изтиробга йўғрилган мактубларда ана шу фикр алоҳида ­таъкидланади.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

27.05.2020
Қонун ижроси қай даражада бажарилган?

Айрим ташкилот, муассаса ва корхоналарда фуқаро муҳофазаси бўйича мутахассис лавозимлари жорий этилмаган....

27.05.2020
Қўмиталар Давлат бюджети ижроси юзасидан конструктив таклифлар берди

Ҳозирги кунда дунёнинг деярли барча давлатларига тарқалган коронавирус пандемияси халқаро интеграциянинг...

27.05.2020
Парламентлараро иттифоқ Ўзбекистон парламентининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги фаолияти ҳақида

Парламентлараро иттифоқнинг расмий сайтида 2020 йил 18 май куни мазкур халқаро ташкилот томонидан...

Тадбирлар тақвими