Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Маънавий – маърифий тадбир

Маънавий – маърифий тадбир

2011 йил 5 декабрь Тошкент вилояти педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида Тошкент вилояти туманлари (шаҳарлари) ўқитувчилари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 19-йиллиги муносабати билан “Конституциямиз ҳуқуқ ва эркинлигимиз кўзгусидир” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан “Конституциямиз – эркин ва фаровон ҳаётимиз гаровидир” мавзуида фикрлар юритилди.

Суҳбатда бугунги кунда мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат қуриш йўлида эришилган ютуқлар, ислоҳотларнинг мувафақиятли одимлари, давлатимизнинг жаҳон майдонидаги нуфузининг тобора ортиб бориши, хуллас, жамиятимизда эришилаётган ютуқларимиз замирида Конституциямиз – буюк ҳаёт қомусимиз турганлиги ҳақида атрофлича фикр юритилди.

Шунингдек, институт профессор-ўқитувчиларининг “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – демократия кўзгуси” номли маърузаларида алоҳида қайд этилдики, биз барпо этаётган адолатли, инсонпарвар демократик жамиятнинг ҳуқуқий ифодаси бўлган Конституциямиз халқимиз ҳаётида абадул-абад муҳрланиб қоладиган ва келажак авлодлар ҳамиша фахр ва ифтихор билан ёд этиб эслаб юрадиган муқаддас ҳужжат эканлигини ўтган ўн тўққиз йил тўла тасдиқлади. Бош қомусимизни синчковлик билан ўрганар эканмиз, бошидан охиригача инсон, унинг қадр-қимати, ҳақ-ҳуқуқлари ва эркинликлари, энг муҳими, инсон манфаатлари олий қадрият сифатида улуғланганлиги яққол кўриниб турибди.

“Конституциямиз – бахтимиз қомуси” мавзуидаги маърузада асосан Ўзбекистонда мустақилликнинг ҳуқуқий-меъёрий асослари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси негизида ташкил этилганига, демократик сиёсий тизимни барпо этилганига, инсон ҳақ-ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминланиб, ҳокимиятлар бўлиниши тамойиллари самарали амалга оширилаётганига урғу берилди.


Кўришлар сони: 7685

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.09.2020
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масаласи муҳокама қилинди

Анжуман иштирокчилари таъкидлаганидек, барча соҳада инновацион технология ва илғор ғояларни қўллаш,...

18.09.2020
Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов: Имтиёзли кредитлар ёшларнинг таълим олишини кафолатлайди

Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қара...

17.09.2020
Коронавирус пандемиясига қарши кураш масалалари Туркий тилли давлатлар Парламентлари муҳокамасида

Коронавирус бугун инсоният саломатлигига жиддий хавф солаётган касаллик бўлиб қолмоқда. Маълумотларга...

Тадбирлар тақвими