Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Конституция – истиқболга етакловчи ҳужжат

Конституция – истиқболга етакловчи ҳужжат Конституция – истиқболга етакловчи ҳужжат Конституция – истиқболга етакловчи ҳужжат Конституция – истиқболга етакловчи ҳужжат Конституция – истиқболга етакловчи ҳужжат Конституция – истиқболга етакловчи ҳужжат Конституция – истиқболга етакловчи ҳужжат

2011 йил 5 декабрь куни Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси, партия Марказий Кенгаши Ижроия Қўмитаси, партиянинг «Ёшлар қаноти» ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 19 йиллигига бағишлаб «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти барпо этишнинг кафолатидир» мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида таъкидланганидек, Конституция – бу, истиқлол ва мустақил Ўзбекистон рамзи, ғурур-ифтихори, шу заминда истиқомат қилаётган, миллати, дини, ирқи, тилидан қатъи назар, барча учун мустаҳкам ҳимоя, у нафақат бугунги куннинг Қомуси, балки фуқаролик жамиятимиз истиқболини аниқлаб берувчи дастуриламал ҳужжатдир.

Маърузачилар ўз нутқларида ўтган тарихан қисқа давр мобайнида Конституция ўз юридик тарихининг кўп асрлик ҳуқуқий анъаналари ва жаҳон тажрибасининг энг илғор жиҳатларини, энг мақбул принципларини ўзида мужассамлаштирганлигига ва уни амалда тўла намоён этаётганлигига алоҳида эътибор қаратдилар.

Конституциявий-ҳуқуқий маданиятни шакллантириш инсон ҳуқуқларининг ажралмас омили эканлиги боис, тадбирда Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқлар, эркинликлар ва мажбуриятларни тушунтириш, тарғибот ишларини узлуксиз давом эттириш зарурлигига алоҳида эътибор берилди. Айниқса, Юртбошимизнинг 2001 йил 4 январдаги «Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганишни ташкил этиш тўғрисида»ги фармойишига асосан бугунги кунда Қомусимиз мактабгача таълим муассасаларидан тортиб, умумтаълим мактаблари, академик лицей ва коллежларда, олий ўқув юртларида ўқитилаётгани, унга оид кўплаб дарсликлар, рисола ва махсус қўлланмалар нашр этилгани, бунинг натижасида Конституцияни ўрганишнинг узлуксиз тизими яратилганлиги таъкидланди. Бу борада ЎзМТДПнинг «Ёшлар қаноти» томонидан ташкил этилаётган ўқув-семинарлар, давра суҳбатлари, кўрик-танловлар ҳамда уларнинг амалдаги самараси ҳақида батафсил тўхталиб ўтилди.

Хусусан, жорий йилнинг 30 ноябрь куни ЎзМТДП Марказий Кенгаши Ижроия Қўмитаси девони «Ёшлар масалалари» бўлими томонидан ташкил этилган танловнингякунийбосқичига бағишлангантанлов комиссиясийиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда танлов комиссияси аъзолари томонидан танловда белгиланган муддат бўйича республикамизнинг барча ҳудудий партия ташкилотлари «Ёшлар қаноти» аъзоларидан жами 100 га яқин мақола танлов комиссиясига келиб тушгани (ўтган 2010 йилда бу кўрсаткич 80 тани ташкил этган), улардан 68 таси вилоят ва туман газеталарида чоп этилгани маълум қилинди. Ушбу мақолаларнинг аксариятида Конституциянинг мазмун-моҳияти тўлалигича акс эттирилганлиги муҳим аҳамиятга эга.

Давра суҳбати сўнггида «Конституция инсон ҳуқуқлари ва давлат суверенитетининг кафолатидир» мавзуидаги мақолалар танлови ғолиблари эълон қилинди ҳамда уларга Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.


Кўришлар сони: 11986

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.09.2020
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масаласи муҳокама қилинди

Анжуман иштирокчилари таъкидлаганидек, барча соҳада инновацион технология ва илғор ғояларни қўллаш,...

18.09.2020
Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов: Имтиёзли кредитлар ёшларнинг таълим олишини кафолатлайди

Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қара...

17.09.2020
Коронавирус пандемиясига қарши кураш масалалари Туркий тилли давлатлар Парламентлари муҳокамасида

Коронавирус бугун инсоният саломатлигига жиддий хавф солаётган касаллик бўлиб қолмоқда. Маълумотларга...

Тадбирлар тақвими