Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Ватанимизнинг юксак мукофотлари топширилди

Ватанимизнинг юксак мукофотлари топширилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг катта мажлислар залида мамлакатимиз Бош Қомусининг 19 йиллиги муносабати давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди. Йиғилишни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Дилором Тошмуҳамедова олиб борди.

Хабарингиз бор, мустақиллигимизнинг 20 йиллиги арафасида Президентимиз фармонига асосан бир гуруҳ юртдошларимиз Ватанимизнинг юксак мукофотлари – фахрий унвонлар, орден ва медаллари билан тақдирланган эди. Улар орасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳам бор.

Тадбирда мустақиллик йилларида қўлга киритилган улкан муваффақиятлар, ижтимоий-сиёсий ва барча соҳаларда олиб борилган туб ислоҳотлар, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, демократик жамият қуриш ва иқтисодиётни юксалтириш, хусусан, қонунчилик тизимини такомиллаштириш борасида Бош Қомусимизнинг тутган ўрни ва аҳамияти хусусида гапириб ўтилди.

Шунингдек, ушбу юксак мукофот билан тақдирланган депутатлар ҳам Президентимиз раҳнамолигида истиқлол йилларида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар қонунчилик тизими билан мустаҳкам қарор топаётганлиги ва бу эзгу мақсадларга хизмат қилишини эътироф этиб, кўрсатилган бундай эътибор ва ғамхўрлик учун Давлатимиз раҳбарига миннатдорчилик билдирдилар.


Кўришлар сони: 5436

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.09.2020
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масаласи муҳокама қилинди

Анжуман иштирокчилари таъкидлаганидек, барча соҳада инновацион технология ва илғор ғояларни қўллаш,...

18.09.2020
Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов: Имтиёзли кредитлар ёшларнинг таълим олишини кафолатлайди

Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қара...

17.09.2020
Коронавирус пандемиясига қарши кураш масалалари Туркий тилли давлатлар Парламентлари муҳокамасида

Коронавирус бугун инсоният саломатлигига жиддий хавф солаётган касаллик бўлиб қолмоқда. Маълумотларга...

Тадбирлар тақвими