Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Конституция – ҳаётимизнинг ҳуқуқий асоси

Конституция – ҳаётимизнинг ҳуқуқий асоси

Жорий йилнинг 1 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги олий техника мактаби билан ҳамкорликда “Конституция – мамлакатимиз мудофаа ва хавфсизлигининг ҳуқуқий кафолати” мавзуида илмий-амалий конференция ўтказди.

Конференция ишида Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Бош Прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти ходимлари ва илм-фан, жамоат ташкилотларидан 50 га яқин олим ва мутахассислар қатнашдилар.

Конференцияда юртимизда жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этиш, шунингдек, инсон ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш борасида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилаётгани, ўтган йиллар мобайнида Ўзбекистонда демократик жамиятни барпо этишнинг ўзига хос модели яратилиб, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси унинг ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилаётгани эътироф этилди.

Таъкидландики, ҳар бир инсоннинг камолоти, эркинлиги, юксак турмуш даражаси, фаровон ҳаёт кечириши ва фаол меҳнат қилиши учун шароит яратиш Конституциямизнинг мазмунини ташкил этади. Асосий Қонунимиз БМТ томонидан 1948 йилда қабул қилинган “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси”нинг барча муҳим қоидалари ва нормаларини ўз мазмунига тўла сингдирган. Шу билан бирга, мамлакатимиз мустақилликка эришганидан сўнг ўтган қисқа давр мобайнида конституциявий меъёрлар ва тамойилларни ҳаётга татбиқ этиш, фуқароларнинг шахсий, сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини тўлиқ таъминлаш борасида ўтказилаётган кенг қамровли ислоҳотлар маърузачилар томонидан ёритиб берилди.

Бундан ташқари, республика ёнғин хавфсизлиги хизмати тизимида ёш мутахассисларнинг касбий маҳоратини, ўз ишига бўлган масъулиятини, шахсий жавобгарлигини ошириш, бўйича ўзаро фикр алмашинди.

Хулоса сифатида таъкидландики, Асосий Қонун Ўзбекистон давлатчилигининг шаклланиши ва ривожланишига беқиёс ҳисса қўшиб келмоқда. Қолаверса, мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш, фуқаролик жамиятини шакллантириш йўлида қўлга киритилаётган ютуқларнинг бош омили Асосий Қонунда белгилаб қўйилган ҳуқуқий асослар эканини алоҳида эътироф этилди.

Конференцияда муҳокама этилаётган масала юзасидан талай фикр ва мулоҳазалар билдирилди. Конференцияда қатнашган ёш мутахассислар ўзларини қизиқтирган саволларга маърузачилардан тўлақонли жавоблар олдилар.


Кўришлар сони: 12235

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.09.2020
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масаласи муҳокама қилинди

Анжуман иштирокчилари таъкидлаганидек, барча соҳада инновацион технология ва илғор ғояларни қўллаш,...

18.09.2020
Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов: Имтиёзли кредитлар ёшларнинг таълим олишини кафолатлайди

Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қара...

17.09.2020
Коронавирус пандемиясига қарши кураш масалалари Туркий тилли давлатлар Парламентлари муҳокамасида

Коронавирус бугун инсоният саломатлигига жиддий хавф солаётган касаллик бўлиб қолмоқда. Маълумотларга...

Тадбирлар тақвими