Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Инсон ҳуқуқ ва эркинлари кафолати

Инсон ҳуқуқ ва эркинлари кафолати Инсон ҳуқуқ ва эркинлари кафолати Инсон ҳуқуқ ва эркинлари кафолати Инсон ҳуқуқ ва эркинлари кафолати Инсон ҳуқуқ ва эркинлари кафолати Инсон ҳуқуқ ва эркинлари кафолати Инсон ҳуқуқ ва эркинлари кафолати

2011 йил 2 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида “Конституция ва мамлакатимизда демократик ислоҳотларни чуқурлаштиришда ҳамда фуқаролик жамиятини шакллантиришда парламентнинг ўрни” мавзуида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Конференцияни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари У. Муҳаммадиев кириш сўзи билан очиб, Юртбошимизнинг қуйидаги фикрларини келтириб ўтди: “Биз айни пайтда нималарга эришган бўлсак, барчасининг замирида Конституциямиз турибди”.

Конституция жамиятда рўй берадиган ҳар қандай сиёсий ва бошқа ўзгаришлардан қатъи назар ҳуқуқий барқарорликни, ҳуқуқий узвийликни таъминлаб келмоқда. Бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, эришилаётган ютуқлар замирида Конституциямизнинг ҳаётбахш нормалари ётибди.

“Давлатимиз мустақилликни қўлга киритгандан кейин ўтган давр мобайнида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда”, деб фикр билдирди Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси А.Саидов. – Бугунги ўтказилаётган тадбир бевосита Конституциямиз қабул қилинганлигининг 19 йиллиги ҳамда “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” эълон қилинганлигининг бир йиллиги муносабати билан ташкил этилди”. Мазкур конференцияни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – мамлакатимизнинг Бош қомуси ҳамда унга киритилаётган ўзгартишларни, мамлакатимиздаги демократик ислоҳотларнинг янги босқичини бошлаб берган Концепциянинг долзарб сиёсий-ҳуқуқий аҳамиятини янада кенгроқ тарғиб этиш, ундан келиб чиқиб қилинаётган ишларни сарҳисоб қилиш, галдаги вазифаларни янада аниқ белгилаб олишдан иборат бўлди.

Илмий-амалий конференцияда “Конституция ва Ўзбекистонда кўппартиявийлик: тараққиётга интилиш истиқболлари”, “Конституция ва парламент назорати: ҳолати ва истиқболлари”, “Конституция ва фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш” мавзуларида маърузалар тингланди.

Албатта, ҳозирги кунда мамлакатимизда сиёсий партияларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги ўрни ортиб бормоқда. Ўз навбатида, сиёсий партиялар фаолиятида жонланиш кўзга ташланмоқда. Мустақиллик йилларида улар муайян тажрибага эга бўлди. Ҳар бирининг ўз электорати ва дастурий йўли бор. Айниқса улар ўртасида турли масалалар юзасидан баҳс-мунозаралар ҳам кучайиб бормоқда. Хулоса қилиб айтганда, жамиятда том маънода кўппартиявийлик тизими ривожланди.

Амалдаги қонунларга риоя қилиш, уларни ижро этиш ва қонун нормалари билан тартибга солишга эҳтиёж туғилаётган ижтимоий муносабатларни аниқлаш, амалдаги қонун ҳужжатларини ҳаёт талаблари билан мунтазам уйғунлаштиришда Олий Мажлис палаталари томонидан амалга ошириладиган парламент назорати муҳим аҳамият касб этмоқда.

Парламент назорати нафақат қонунларнинг сифати ва самарадорлигини оширишда, балки ҳокимиятлар ўртасидаги “бир-бирини тийиб туриш ва мувозанат сақлаш” тизимининг барқарор ишлашини таъминлашда, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини муҳофаза қилишда ҳам муҳим ўрин тутади, шунингдек мансабдор шахсларнинг масъулиятини ошириш ва фуқаролар онгида қонунга ҳурмат руҳини шакллантиришда ҳам муҳим восита ҳисобланади.

Тадбирда сўзга чиққанлар Конституциянинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти юксак эканлигини, Парламент қуйи палатаси томонидан ташкил этилган мазкур тадбир келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишларни белгилашда амалий аҳамият касб этишини таъкидладилар.

Конференцияда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари, мустақил экспертлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.


Кўришлар сони: 7824

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.09.2020
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масаласи муҳокама қилинди

Анжуман иштирокчилари таъкидлаганидек, барча соҳада инновацион технология ва илғор ғояларни қўллаш,...

18.09.2020
Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов: Имтиёзли кредитлар ёшларнинг таълим олишини кафолатлайди

Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қара...

17.09.2020
Коронавирус пандемиясига қарши кураш масалалари Туркий тилли давлатлар Парламентлари муҳокамасида

Коронавирус бугун инсоният саломатлигига жиддий хавф солаётган касаллик бўлиб қолмоқда. Маълумотларга...

Тадбирлар тақвими