Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Конституция – тараққиёт кафолати

Конституция – тараққиёт кафолати

30 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ҳамда Республика Ҳарбий прокуратураси, Мудофаа вазирлиги ҳамкорлигида Тошкент олий ҳарбий умумқўшин қўмондонлик билим юрти курсантлари, офицерлар, шартнома асосидаги хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар билан “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – тинчлик ва барқарор тараққиёт кафолати” мавзуида илмий-амалий семинар ўтказилди.

Семинарда мустақил юртимизда жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этиш, шунингдек, инсон ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш борасида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилаётгани, ўтган йиллар мобайнида Ўзбекистонда демократик жамиятни барпо этишнинг ўзига хос модели яратилиб, унинг ҳуқуқий асоси бўлиб Ўзбекистон Республикаси Конституцияси хизмат қилаётгани эътироф этилди.

Таъкидландики, ҳар бир инсоннинг камолоти, эркинлиги, юксак турмуш даражаси, фаровон ҳаёт кечириши ва фаол меҳнат қилиши учун шароит яратиш Конституциямизнинг мазмунини ташкил этади. Асосий қонунимиз БМТ томонидан 1948 йилда қабул қилинган “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси”нинг барча муҳим қоидалари ва нормаларини ўз мазмунига тўла сингдирган. Шу билан бирга, мамлакатимиз мустақилликка эришганидан сўнг ўтган тарихий қисқа давр мобайнида конституциявий меъёрлар ва тамойилларни ҳаётга татбиқ этиш, фуқароларнинг шахсий, сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини тўлиқ таъминлаш борасида ўтказилаётган кенг қамровли ислоҳотлар маърузачилар томонидан ёритиб берилди.

Хусусан, ҳарбий соҳа ислоҳотлари билан боғлиқ стратегик мақсадларга эришишнинг муҳим ҳуқуқий пойдевори бунёд этилди. Мамлакатимиз Конституциясининг 52-моддасида “Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш — Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчи” эканлиги алоҳида белгилаб қўйилди. Асосий қомусимизда, шунингдек, Ўзбекистон Қуролли Кучларининг ҳуқуқий мақоми ҳам аниқ белгилаб берилган бўлиб, унга кўра Қуролли Кучлар Ўзбекистон суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги, республикамиз аҳолисининг осуда ҳаёти ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилиши қайд этилган.

Шунингдек, семинар иштирокчилари истиқлол йилларида давлатимиз раҳбари бошчилигида амалга оширилган кенг миқёсли ислоҳотлар ҳақида гапириб, замонавий миллий армиямизнинг вужудга келганлигини алоҳида эътироф этдилар. Айниқса, Президентимизнинг 2011 йил 28 октябрдаги “Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг йигирма йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги фармойиши асосида келгуси йилнинг январь ойида нишонланадиган байрамга жуда катта тайёргарлик кўрилмоқда. Мустақил Ўзбекистон давлатининг дунё харитасидан ўрин эгаллаганига унча кўп вақт ўтмаган бўлса-да, мамлакатимиз мудофаа тизимини мустаҳкамлаш, хавфсизлигимизни таъминлашга қодир бўлган қудратли, профессионал армияни шакллантириш борасида катта муваффақиятларга эришилди.

Хулоса сифатида таъкидландики, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси барча фуқароларига ишончли истиқболни кафолатлаб берди, бунда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларининг тенглиги мустаҳкамланди. Шу билан бирга, Конституция барча соҳаларда мамлакатимизнинг янада гуллаб яшнаши, ривожланиши учун асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Семинарда мутахассислар муҳокама этилган масала юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар. Иштирокчилар эса ўзларини қизиқтирган саволларига маърузачилардан тўлақонли жавоблар олдилар.


Кўришлар сони: 10233

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.09.2020
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масаласи муҳокама қилинди

Анжуман иштирокчилари таъкидлаганидек, барча соҳада инновацион технология ва илғор ғояларни қўллаш,...

18.09.2020
Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов: Имтиёзли кредитлар ёшларнинг таълим олишини кафолатлайди

Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қара...

17.09.2020
Коронавирус пандемиясига қарши кураш масалалари Туркий тилли давлатлар Парламентлари муҳокамасида

Коронавирус бугун инсоният саломатлигига жиддий хавф солаётган касаллик бўлиб қолмоқда. Маълумотларга...

Тадбирлар тақвими