Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Қонунчилик тарғиботида веб-сайтларнинг ўрни

Қонунчилик тарғиботида веб-сайтларнинг ўрни Қонунчилик тарғиботида веб-сайтларнинг ўрни Қонунчилик тарғиботида веб-сайтларнинг ўрни Қонунчилик тарғиботида веб-сайтларнинг ўрни Қонунчилик тарғиботида веб-сайтларнинг ўрни Қонунчилик тарғиботида веб-сайтларнинг ўрни Қонунчилик тарғиботида веб-сайтларнинг ўрни

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида “Парламент фаолияти ва қабул қилинаётган қонунлар тарғиботида веб-сайтларнинг ўрни ва аҳамияти” мавзуида Парламент журналистлар клубининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг матбуот хизмати ва Ўзбекистон Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда депутатлар, медиа соҳаси вакиллари, олий ўқув юртларининг журналистика факультетлари профессор-ўқитувчилари, талабалар иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари И.Саифназаров, матбуот хизмати раҳбари О.Ўсаров, Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори А.Абдуллаев ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида демократик жараёнларни чуқурлаштириш, аҳолининг сиёсий фаоллигини ошириш борасидаги кенг кўламли чора-тадбирларда ахборот эркинлигини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Ҳуқуқий маданиятни янада ошириш, қабул қилинаётган қонунлар мазмун-моҳиятини ўрганиш, улар ижросини таъминлаш юзасидан парламент назоратини кучайтиришга оид вазифаларни ёритишда давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг веб-сайтлари муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайтини янгилаш, бойитиш, такомиллаштириш борасида муайян натижаларга эришилди. Жорий йилнинг сентябр ойидан бошлаб мазкур сайтнинг янгиланган версияси очилди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари махсус саҳифасида улар ҳақида маълумотлар билан танишиш, он-лайн тарзда мулоқот ўрнатиш, турли саволлар йўллаш имконияти мавжуд. Ушбу сайтда қўмиталар, фракциялар томонидан ўтказилган тадбирлар, ҳисоботлар, режалар, фотосуратлар эълон қилиб борилмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган қонунлар махсус саҳифада жойлаштирилган. Ўтган қисқа вақт мобайнида мазкур сайт ўқувчилари сони икки баробар кўпайди.

Йиғилишда вазирлик ва идоралар матбуот хизматлари веб-сайтларида қонунларни тарғиб этишнинг бугунги ҳолати, улар фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш, интернетдаги рейтинг услубларини такомиллаштириш каби мавзулар атрофлича муҳокама этилди.


Кўришлар сони: 10572

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.09.2020
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масаласи муҳокама қилинди

Анжуман иштирокчилари таъкидлаганидек, барча соҳада инновацион технология ва илғор ғояларни қўллаш,...

18.09.2020
Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов: Имтиёзли кредитлар ёшларнинг таълим олишини кафолатлайди

Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қара...

17.09.2020
Коронавирус пандемиясига қарши кураш масалалари Туркий тилли давлатлар Парламентлари муҳокамасида

Коронавирус бугун инсоният саломатлигига жиддий хавф солаётган касаллик бўлиб қолмоқда. Маълумотларга...

Тадбирлар тақвими