Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

27.10.2009
Хусусий тиббий фаолият ва қонунчилик

Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан 2009 йил 27 октябрь куни “Соғлиқни сақлаш тизимида ҳусусий тиббий фаолиятни амалга оширишнинг хуқуқий жиҳатлари” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда мамлакатимизда инсон саломатлигини муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асослари яратилганлиги таъкидлаб ўтилди.

27.10.2009
Сайлов жараёнида ёшларнинг иштирокини таъминлаш — устувор вазифа


2009 йил 27 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси ва партиянинг “Ёш адолатчилар” Кенгаши ташаббуси билан “Сайлов жараёнида ёшларнинг иштирокини таъминлаш — устувор вазифа” мавзуида анжуман бўлиб ўтди.

23.10.2009
Коррупцияга қарши курашнинг ҳуқуқий механизмлари

23 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Халқаро ҳуқуқ нормаларида ва миллий қонунчиликда коррупцияга қарши кураш масалалари, коррупцияга қарши кураш самарадорлигини оширишда прокуратура органларининг вазифалари” мавзуида семинар ўтказилди. Семинар парламент қуйи палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан ташкил этилди. Унда депутатлар, Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларининг ходимлари иштирок этдилар.

22.10.2009
Бола ҳуқуқлари кафолати

22 октябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси ҳамда Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг парламент назорати доирасида Ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш тўғрисидаги Конвенция қоидаларининг мамлакатимизда ижро этилишига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди. Анжуманда парламент аъзолари, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, маҳаллий ва халқаро ташкилотлар вакиллари қатнашди

21.10.2009
«Микронутриент етишмаслиги профилактикаси масалалари: Ўзбекистон ва халқаро тажриба»

2009 йил 21 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан «Микронутриент етишмаслиги профилактикаси масалалари: Ўзбекистон ва халқаро тажриба» мавзуида ўтказилган илмий-амалий семинарда мазкур масалага оид долзарб вазифалар кенг муҳокама этилди.

19.10.2009
«Миллий тил яшаса – миллат яшайди» мавзусида давра суҳбати

2009 йил 19 октябрда Темурийлар тарихи давлат музейининг мажлислар залида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг «Миллий тил яшаса – миллат яшайди» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

15.10.2009
Автомобиль соҳасининг ҳолати ва истиқболлари

15 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг мажлисида Қонунчилик палатаси депутатлари ва кенг доирадаги мутахассислар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, «Ўзавтосаноат» АК бошқарувининг раиси У.Розуқуловнинг Автомобилсозликда ишлаб чиқаришларни маҳаллийлаштириш, экспорт салоҳиятини ошириш ва республикада тармоқни янада ривожлантиришга доир қонун ҳужжатларининг ижро этилиши тўғрисидаги ахбороти эшитилди

09.10.2009
Ҳамкорлик янада яхшиланади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан «Ўзбекистон Республикаси қонунларини ОАВда тарғиб қилиш масалалари» мавзусига бағишланган семинар ўтказилди.

07.10.2009
Пластик карточка тўлов тизимининг муҳим омили


2009 йил 7 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракцияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ўзбекистон банклари ассоциацияси ва Давлат солиқ қўмитаси ҳамкорлигида «Мамлакатда пластик карточкаларнинг кенг жорий этилиши – тўлов тизимини такомиллаштириш ва истеъмолчилар манфаатларини таъминлашда муҳим омил» мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

06.10.2009
Глобал муаммо депутатлар диққат-эътиборида

Жорий йилнинг 6 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари ҳамда Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмиталари томонидан “ОИВ инфекцияси тарқалишининг олдини олишга қаратилган қонун ҳужжатлари ва уларни такомиллаштириш масалалари” мавзуида давра суҳбати ўтказилди

28.09.2009
«Терроризмга қарши курашнинг халқаро-ҳуқуқий асослари ва миллий қонунчилик»

2009 йил 28 сентябрь куни Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университетида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси иштирокида «Терроризмга қарши курашнинг халқаро-ҳуқуқий асослари ва миллий қонунчилик» мавзуида конференция бўлиб ўтди.

“Сайлов қонунчилиги ва сиёсий партиялар (халқаро тажриба)” мавзусида семинар 28.09.2009
“Сайлов қонунчилиги ва сиёсий партиялар (халқаро тажриба)” мавзусида семинар

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси томонидан ташкил этилган “Сайлов қонунчилиги ва сиёсий партиялар (халқаро тажриба)” мавзусида семинар бўлиб ўтди. Уни қўмита раиси М. Тешабоев олиб борди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.11.2019
Қонунчилик палатаси Спикери АҚШ элчиси билан учрашди

2019 йил 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон...

14.11.2019
Фракциялар аъзолари нима дейди?

— Вазирлар Маҳкамаси томонидан парламентга тақдим этилган “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими