Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Номоддий маданий мерос объектлари тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштиришга бағишланган семинар йиғилиши

Номоддий маданий мерос объектлари тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштиришга бағишланган семинар йиғилиши
2008 йил 10 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг номоддий маданий мерос объектлари тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштиришга бағишланган семинар йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда мустақиллик йилларида халқимизнинг тарихий, маданий ва маънавий меросининг моддий ва номоддий намуналарини тиклаш, муҳофаза қилиш, тарғиб ва ташвиқ этиш борасида катта ишлар амапга ошириб келинаётгани, улуғ алломаларимиз, қадимий шаҳарларимиз, "Авесто", "Алпомиш" сингари китобларимизнинг сана тўйлари юртимиз ва халқаро миқёсда кенг нишонлангани алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Маълумки, Ўзбекистон маданий меросни муҳофаза этишга оид бир қатор халқаро конвенцияларга қўшилган. Улардан бири Номоддий меросни муҳофаза қилиш тўғрисидаги халқаро конвенция бўлиб, мамлакатимиз 2007 йилда унинг тўлақонли аъзосига айланган ади. Бу эса миллий қонунчилигимизни халқаро хуқуқ нормаларига уйғунлаштириш заруратини юзага келтирди. Шу сабабли Ўзбекистон Республикасининг "Маданий мерос объектларини муҳофаза килиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида"ги Қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш масаласи семинарнинг бош мавзуси бўлди.

Тадбирда амалдаги қонунни қайта кўриб чиқиш, халқа¬ро конвенциянинг 16-моддасига мувофиқ, миллий номод¬дий маданий мерос объект¬ларини инсоният номоддий маданий меросининг тегишли рўйхатига киритиш, уларнинг илмий ва илмий-техник тадқиқотларни ривожлантириш, маданий мерос объектларини муҳофаза қилишда жамоатчилик иштирокини қўллаб-қувватлаш, йўқотилган номоддий маданий мерос объектларини қайта тиклаш масалалари ҳам атрофлича муҳокама этилди.

Семинар якунида "Мада¬ний мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида"ги Қонунга қўшимча ва ўзгартишлар киритиш мақсадга мувофиқ, деб топилди.


Кўришлар сони: 6610

Депутатлар минбари

Янгиликлар

19.07.2019
ЎзХДП фракцияси фаолияти юзасидан ахборот берди

Қонунчилик палатасига киритилган қонун лойиҳалари бўйича фракциянинг 134 та таклифи ишлаб чиқилиб, ...

18.07.2019
Депутатлар автомобиль ойналарини қорайтириш масаласини қандай ҳал қилмоқчи?

“Адолат” СДП фракцияси депутатларига халқимиз томонидан ҳайдовчи ва йўловчиларни ёзнинг жазирама...

16.07.2019
«Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси жамоатчиликка ҳисобот берди

Қайд этилганидек, фракция аъзолари барча йўналишдаги фаолиятида асосий эътиборни амалий ишларга ...

Тадбирлар тақвими