Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Суғурта бозорининг бугунги аҳволи ва ривожланиш стратегиясига бағишланган илмий-амалий конференция

Суғурта бозорининг бугунги аҳволи ва ривожланиш стратегиясига бағишланган илмий-амалий конференция
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида суғурта бозорининг бугунги аҳволи ва ривожланиш стратегиясига бағишланган илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Анжуман парламент қуйи палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта назорати давлат инспексияси томонидан ташкил этилди.

Мазкур қўмита раиси И.Насриев бошқарган тадбирда манфаатдор вазирликлар, идоралар, суғурта компаниялари вакиллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Анжуманда давлатимиз раҳбари Ислом Каримов ташаббуси билан мамлакатимизда суғурта фаолиятини тартибга солиш бўйича яратилган мустаҳкам қонунчилик тизими ўзининг юксак самараларини бераётгани алоҳида таъкидланди. “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида“ги, “Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан мажбурий давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида“ги қонунларнинг қабул қилиниши ҳамда “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида“ги қонун лойиҳасининг ишлаб чиқилиши суғурта бозори ривожига хизмат қилади. Амалдаги қонунчилик мамлакатимизнинг ривожланиб бораётган суғурта бозорини тартибга солишни таъминлаш ё‘лида мунтазам такомиллаштириб борилаётир.

Зеро, мамлакатимизда изчиллик билан амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг тобора чуқурлашаётгани фуқаролар манфаатларини ижтимоий ҳимоя қилишнинг замонга мос шаклларини, вужудга келаётган янгича меҳнат ва суғурта муносабатларини тартибга солувчи ҳуқуқий меъёрларни такомиллаштиришни тақозо этади.

Анжуманда бу борада амалга оширилиши лозим бўлган ишлар бўйича маърузалар тингланди ва муҳокама қилинди.Анжуманда бу борада амалга оширилиши лозим бўлган ишлар бўйича маърузалар тингланди ва муҳокама қилинди.

Кўришлар сони: 5837

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.10.2019
ДЕПУТАТЛАР ҲУКУМАТ АЪЗОЛАРИГА ПАРЛАМЕНТ СЎРОВИНИ ЮБОРИШГА ҚАРОР ҚИЛДИ

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 22 октябрда бўлиб ўтган мажлисида депутатлар қонун ло...

22.10.2019
МИГРАНТЛАР МАНФААТЛАРИ ҲАМ ҚОНУНИЙЛАШТИРИЛМОҚДА

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 22 октябрдаги мажлисида депутатлари бугунги кунда ҳамманинг...

22.10.2019
ТУШОВИ УЛОВИДАН ҚИММАТ БЎЛМАЙДИ

Аввал хабар берганимиздек, «Тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати...

Тадбирлар тақвими