Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Депутат ва ёшлар учрашуви

Депутат ва ёшлар учрашуви

ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Ёшлар билан ишлаш бўлими ҳамда партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ҳамкорлигида давра суҳбати ташкил этилди.

Депутат ва ёшлар иштирокида очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган кенг эътибор, барча соҳаларда ёшларнинг ўрни, айниқса, давлатимиз раҳбари томонидан 2016 йил 14 сентябрда қабул қилинган “Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонуни ёшлар ҳаётида муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди.

Ёшлар фаолиятига доир бошқа муҳим қарор ва фармонлар, қонунлар қабул қилинаётгани ва унда ёшларнинг ҳам таклиф, фикр-мулоҳазалари ўрин олаётганлиги ёшларга қаратилаётган юксак эътиборнинг намунаси эканлиги айтиб ўтилди.


Қайд этилганидек, бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялаш, уларнинг ҳаётга мустақил қадам қўйишлари учун барча зарур шароитларни яратишга қаратилган. Зеро, ёш авлодда мустаҳкам ватанпарварлик ғояси ҳамда қатъий фуқаролик позициясини шакллантириш – кечиктириб бўлмайдиган вазифа.

–Бугун дунё аҳолисининг 16 фоизини ёшлар ташкил қилмоқда. Юртимизда эса аҳолининг 60 фоиздан ошиқ қатлами келажагимиз давомчилари ҳиссасига тўғри келади, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Абдулло Аслонов. – Шу жиҳатдан ҳам, Ўзбекистонни ёшлар мамлакати, десак асло янглишмаймиз. Бугунги учрашувда ҳам мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати қандай амалга ошириляпти, бу соҳада қандай муаммолар бор, уларни қандай ҳал қилиш мумкинлиги ҳақида фикр алмашиб, келгусида бу борада қилиниши лозим бўлган вазифаларни белгилаб олдик.

Очиқ мулоқот сўнггида ёшларни қизиқтирган барча саволларга депутатлар томонидан атрофлича жавоб берилди.

 


Кўришлар сони: 187

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.01.2021
Депутатлар Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) лавозимига номзодни сайладилар

2021 йил 15 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депу...

14.01.2021
Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Таъкидлаш жоиз, таклиф этилаётган қонун лойиҳасига кўра,“Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекснин...

14.01.2021
Икки нафар Ҳукумат аъзосининг номзоди кўриб чиқилди

Бугун, 2021 йил 14 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Ун...

Тадбирлар тақвими