Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов: 2021 йилга Давлат бюджетига доир қонун лойиҳаси муҳокамасида депутатлик корпусининг ёндашуви қандай булмоқда?

 Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов: 2021 йилга Давлат бюджетига доир қонун лойиҳаси муҳокамасида депутатлик корпусининг ёндашуви қандай булмоқда?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқдилар. 

Парламент аъзоларига қонун лойиҳаси билан бирга 2022–2023 йилларда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишлари прогнози ҳам тақдим этилди.

«Қонун лойиҳасини биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан батафсил муҳокама қилишимиз келгуси йилда Давлат бюджети даромадлари ва харажатлари прогноз параметрлари ҳамда бюджет маблағлари натижадорлигини таъминлаш борасида қўйилган биринчи қадам», — деди Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов

Қонун лойиҳасида бюджет соҳасига оид қатор ўзгартиришлар назарда тутилмоқда. Хусусан, Вазирлар Маҳкамасига коронавирус пандемияси даврида биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчига республика бюджетидан объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмаларга ажратиладиган маблағларни бошқа биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчига ўтказиш ваколати берилмоқда. Шунингдек, маҳаллий ҳокимликларга юқори турувчи бюджетлардан ажратилиши режалаштирилган бюджетлараро трансфертлар миқдорларини инобатга олиб, тегишли маҳаллий бюджетлар лойиҳалари баланслилигини таъминлаган ҳолда навбатдаги йил учун тегишли маҳаллий бюджетларнинг даромадлар ва харажатлар прогнозларига тенг миқдорда ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи тақдим этилмоқда. 

«Бюджетни қонун кўринишида қабул қилиш ва ижросини таъминлашнинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, ушбу жараёнда маҳаллий Кенгашларнинг роли ва мустақиллиги борган сари ошиб боряпти. Улар томонидан солиқ ва бюджет сиёсатига доир таклиф ва тавсияларнинг аксарияти муҳокама қилинаётган лойиҳада ўз аксини топаётгани диққатга сазовор», — деди Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов

Халқ вакилларининг Давлат бюджети лойиҳаси юзасидан берган саволларига Ҳукумат аъзолари, мутасадди вазирлик ва идоралар масъуллари атрофлича жавоб қайтардилар, «Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.


Кўришлар сони: 320

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.01.2021
Депутатлар Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) лавозимига номзодни сайладилар

2021 йил 15 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депу...

14.01.2021
Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Таъкидлаш жоиз, таклиф этилаётган қонун лойиҳасига кўра,“Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекснин...

14.01.2021
Икки нафар Ҳукумат аъзосининг номзоди кўриб чиқилди

Бугун, 2021 йил 14 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Ун...

Тадбирлар тақвими