Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларига риоя этилиши бўйича Парламент комиссияси тузилди

Инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларига риоя этилиши бўйича  Парламент комиссияси тузилди

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ҳалқаро стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш, миллий қонунчиликни инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳалқаро-ҳуқуқий стандартлар билан уйғунлаштириш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига ҳурмат муносабатини шакллантириш, мамлакатнинг ҳалқаро майдондаги обрўсини янада мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси, инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро мажбуриятларга риоя этилиши бўйича миллий ҳаракат режаларини («йўл хариталари»ни) ўз вақтида ва сифатли бажариш, бу йўналишда парламент, ҳукумат ва фуқаролик жамияти институтларининг амалий ҳамкорлигини йўлга қуйиш, шунингдек инсон ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини таъминлашга қаратилган сиёсатни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши

 

ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:

 

1. Инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларига риоя этилиши бўйича Парламент комиссияси 1-иловага мувофиқ тузилсин.

 

2. Инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларига риоя этилиши бўйича Парламент комиссияси Регламенти 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

 

3. Парламент комиссияси ўз фаолияти тўғрисида ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг мажлисларида ахборот бериши белгилансин.

 

4. Ушбу Қўшма қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси

Қонунчилик палатасининг

Спикери

 

Н. Исмоилов

                                              

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Сенатининг Раиси

 

 

Т. Нарбаева

 

  


Инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон Республикасининг

халқаро мажбуриятларига риоя этилиши бўйича

Парламент комиссияси
ТАРКИБИ

 

 

Саидов

Акмал Холматович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Парламент комиссияси раиси

 

 

 

Низамходжаев Зайниддин Махаматович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари, Парламент комиссияси раисининг ўринбосари

 

Комиссия аъзолари:

 

Иминов

Одилжон Каримович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси

 

 

 

Матмуратов

Батир Джолдасович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси

 

 

 

Эшматова

Феруза Фарходовна

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси

 

 

 

Туйчиев

Анвар Мирзаахмедович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор

 

Бафаев

Шухрат Гафурович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси

 

 

 

Борисова

Елена Михайловна

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси раиси

 

 

 

 

Файзиева

Дилором Хуснитдиновна

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раиси

 

 

 

Ширинов

Джахонгир Джаббарович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси

 

 

 

Ибрагимова

Зухра Аметовна

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари

 

 

 

Аслонов

Абдулло Убайдуллаевич

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси аъзоси, Парламент комиссиясининг масъул котиби

 

Инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон Республикасининг

халқаро мажбуриятларига риоя этилиши бўйича

Парламент комиссияси

РЕГЛАМЕНТИ

 

 

I. Умумий қоидалар

 

1. Ушбу Регламент Инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларига риоя этилиши бўйича Парламент комиссиясининг (бундан буён матнда Парламент комиссияси деб юритилади) мақомини, асосий вазифаларини, ваколатларини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Парламент комиссияси мақсади инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларга риоя этилишига ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини самарали амалга оширишга кўмаклашишдан иборат.

3. Парламент комиссияси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига ҳамда ушбу Регламентга мувофиқ амалга оширади.

 

II. Парламент комиссиясининг асосий вазифалари ва ваколатлари

 

4. Парламент комиссиясининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этиш;

инсон ҳуқуқлари масалаларига оид қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси ва уни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»нинг давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари ҳамда улар мансабдор шахслари томонидан бажарилиши ҳолатини ўрганиш ва танқидий муҳокама қилиш;

инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ва минтақавий тузилмаларнинг тавсияларига мувофиқ миллий ҳаракат режаларининг («йўл хариталари»нинг) бажарилишини тизимли мониторинг қилиш;

инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини бажариш бўйича миллий маърузалари лойиҳаларининг муҳокамаларини ўтказиш;

инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини бажариш бўйича миллий маърузаларини Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (бундан буён матнда БМТ деб юритилади) устав органлари ва қўмиталарида кўриб чиқиш якунлари муҳокамаларини ташкил этиш;

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятлари ижро этилишини таъминлаш тўғрисидаги йиллик ахборотини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари томонидан кўриб чиқилишига кўмаклашиш;

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича устав органлари ва шартномавий қўмиталарининг тавсияларини амалга оширишга тўсқинлик қилаётган сабаб ва шарт-шароитларни таҳлил қилиш ҳамда бартараф этишга, шунингдек, мазкур йўналишда қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш;

инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини бажариш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Жамоатчилик палатаси ва фуқаролик жамияти институтлари билан самарали ҳамкорликни амалга ошириш;

инсон ҳуқуқлари соҳасида илғор хорижий тажрибани ўрганиб бориш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантиришда иштирок этиш.

5. Парламент комиссияси зиммасига юкланган вазифаларни ҳал қилиш учун:

давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари ҳамда улар мансабдор шахсларининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий ҳаракат режаларининг («йўл хариталари»нинг), Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини ҳамда БМТ тузилмаларининг тавсияларини бажариш бўйича ахборотини эшитиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига таклифлар киритишга;

давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари ҳамда улар мансабдор шахсларига инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини бажариш масалалари бўйича парламент сўровини, Қонунчилик палатаси депутатининг, Сенат аъзосининг сўровини юбориш юзасидан таклифлар киритишга;

тегишли давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари ҳамда улар мансабдор шахсларига инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини бажариш юзасидан тавсиялар киритишга;

таркибига давлат органлари, хўжалик бошқаруви органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтлари, илмий муассасаларнинг вакилларини ҳамда мутахассис ва олимларни киритган ҳолада инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини бажариш масалаларини кўриб чиқиш учун илмий-эксперт ва ишчи гуруҳларни тузишга;

давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари ҳамда улар мансабдор шахсларидан инсон ҳуқуқлари соҳасидаги тегишли ҳужжатларни, экспертларнинг хулосаларини, статистик ва бошқа ахборотни сўраб олишга;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларини ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритишга;

инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларга риоя этилиши масалалари бўйича мавзуга доир конференциялар, давра суҳбатлари, семинарлар ва бошқа тадбирларни ташкил этишга;

Парламент комиссияси қарорларининг ижроси устидан назоратни амалга оширишга ҳақли.

6. Парламент комиссияси ўз ваколатларини амалга ошириш учун давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари ҳамда улар мансабдор шахслари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтлари, оммавий ахборот воситалари, таълим ва илмий муассасалар вакиллари ҳамда экспертлар билан ҳамкорлик қилади.

 

III. Парламент комиссияси фаолиятини ташкил этиш

 

7. Парламент комиссияси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари орасидан раис, раис ўринбосари ва аъзолардан иборат таркибда шакллантирилади.

8. Парламент комиссиясининг таркиби Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг Қўшма қарори билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати ваколат муддатига тасдиқланади.

9. Парламент комиссияси аъзолари ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.

10. Парламент комиссияси аъзоси унинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Сенат аъзоси сифатидаги ваколатлари муддати тугаган ёки муддатидан олдин ваколатлари тугатилган тақдирда, Парламент комиссиясидаги ўз фаолиятини тугатади.

11. Парламент комиссияси фаолиятини самарали амалга ошириш ва таҳлилий тадқиқотлар ўтказиш мақсадида тегишли соҳаларда назарий ва амалий тажрибага эга мутахассислардан илмий-эксперт ҳамда ишчи гуруҳлар ташкил этиши мумкин.

12. Парламент комиссияси раиси:

Парламент комиссиясига раҳбарлик қилади;

Парламент комиссияси мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади;

давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва илмий муассасалар вакилларини Парламент комиссияси мажлисларига таклиф қилади;

Парламент комиссиясининг жорий ва истиқболдаги фаолиятини режалаштиришни ташкил этади;

Парламент комиссиясининг иш режаси ва қарорлари бажарилишини назорат қилади;

Парламент комиссияси мажлисининг кун тартибини шакллантиради;

Парламент комиссияси мажлиси кун тартибидаги масалаларнинг муҳокамасини ташкил этади ва уларни овозга қўяди;

Парламент комиссияси аъзоларининг таклифларини улар келиб тушган тартибда овозга қўяди;

Парламент комиссиясининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларини имзолайди;

Парламент комиссияси аъзолари ва мажлис иштирокчилари томонидан ушбу Регламент талабларига риоя этилишини таъминлайди.

13. Парламент комиссияси раисининг ўринбосари Парламент комиссияси раиси йўқлигида унинг вазифаларини бажаради, шунингдек, Парламент комиссияси томонидан белгиланадиган бошқа вазифаларни ҳам амалга оширади.

14. Парламент комиссияси масъул котиби Парламент комиссиясининг фаолияти самарали ташкил этилишига кўмаклашади, Парламент комиссияси мажлислар баённомалари ва ҳужжатларини юритади.

15. Парламент комиссияси аъзоси:

Парламент комиссияси мажлислари ҳақида олдиндан ахборот олишга ва уларда иштирок этишга;

Парламент комиссияси мажлисларида сўзга чиқишга, Парламент комиссияси ваколатларига кирадиган масалалар юзасидан таклифлар киритишга;

Парламент комиссияси фаолиятига тааллуқли барча ҳужжатлар билан танишиб чиқишга;

Парламент комиссиясининг навбатдан ташқари мажлисини чақириш ташаббуси билан чиқишга;

Парламент комиссиясининг қабул қилган қарорларига қўшилмаган тақдирда, ёзма шаклда ўз фикрини баён қилишга, унинг фикри Парламент комиссияси мажлиси баённомасига илова килиниши шарт;

Парламент комиссияси мажлисида иштирок этиш имкони бўлмаган тақдирда, кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан ўз фикрини ёзма шаклда тақдим этишга ҳақли.

Парламент комиссияси аъзоси Парламент комиссияси раисининг ўз ваколатлари доирасидаги топшириқларини бажаради.

 

IV. Парламент комиссияси мажлисини ўтказиш тартиби

 

16. Парламент комиссияси ишининг ташкилий шакли унинг мажлиси ҳисобланади. Парламент комиссияси мажлислари иш режасига мувофиқ мунтазам равишда ўтказилади. Зарурат бўлган тақдирда, Парламент комиссиясининг навбатдан ташқари мажлислари ўтказилиши мумкин.

Парламент комиссиясининг мажлисини Парламент комиссиясининг раиси ёҳуд унинг топшириғига биноан Парламент комиссияси раисининг ўринбосари ёки Парламент комиссияси аъзоларидан бири олиб боради.

Парламент комиссияси ўз ваколатлари доирасида ҳар қандай масалани кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.

Парламент комиссияси мажлисида Парламент комиссияси аъзолари умумий сонининг камида ярми ҳозир бўлса, мажлис ваколатли ҳисобланади.

17. Парламент комиссияси мажлислари, қоида тариқасида, очиқ ва ошкора ўтказилади. Парламент комиссияси мажлисларига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, илмий муассасалар вакиллари, шунингдек, БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар вакиллари ва масъул ҳодимлари таклиф этилиши мумкин.

Парламент комиссияси мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати девонлари ходимлари ҳам иштирок этишилари мумкин.

18. Парламент комиссияси мажлислари давлат тилида олиб борилади. Зарур ҳолларда Парламент комиссияси мажлиси иштирокчиларининг нутқлари бошқа тилларга таржима қилиниши мумкин.

19. Парламент комиссияси қарори мажлисда иштирок этаётган Парламент комиссияси аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.

Парламент комиссияси қарори тавсия хусусиятига эга.

Парламент комиссияси раиси имзоланган қарор ваколати доирасига масалани ҳал қилиш кирадиган тегишли давлат органларига, хўжалик бошқаруви органларига ҳамда улар мансабдор шахсларига юборилади.

Давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари ҳамда улар мансабдор шахслари қарорда белгиланган муддатда уни кўриб чиқиши ва натижалар ҳақида Парламент комиссиясини хабардор қилишлари шарт.

20. Парламент комиссияси томонидан қабул қилинган қарорлар оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчилик эътиборига етказилади.

V. Якунловчи қоидалар

 

21.  Парламент комиссияси ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига ва Сенатига ўз фаолияти тўғрисида ахборот тақдим этади.

22. Парламент комиссияси фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлашни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти амалга оширади.

23. Ушбу Регламентга ўзгартиш ва қўшимчалар, шунингдек, Парламент комиссияси таркибига ўзгартишлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашиинг Қўшма қарори билан киритилади.


Кўришлар сони: 104

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.11.2020
Парламент сўровига Бош вазир ўринбосарининг жавоби кўриб чиқилди

Бугунги кунга қадар республика бўйича жами 95,8 минг гектар ерлар фойдаланишга киритилган. 2020 йил ...

21.11.2020
Таълим муассасаларида ҳуқуқий таълим ва тарбия ишларининг ҳолати қандай?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Олий ва ўрта махсус таълим муас...

20.11.2020
Сайловчи ўз депутати фаолиятини кузатиб боради ва баҳолайди

Тадбир аввалида қўмита раиси Илҳом Абдуллаев парламент фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, депут...

Тадбирлар тақвими