Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Н.Исмоилов: Бюджетни шакллантириш ва ижросини таъминлашдаги асосий масала— натижадорлик

 Н.Исмоилов:  Бюджетни шакллантириш ва ижросини таъминлашдаги асосий масала— натижадорлик
«Энг аввало, шуни эътироф этмоқчиманки, Президентимиз бошлаб берган ислоҳотларда, иқтисодиёт соҳасида туб ўзгаришлар айнан бюджет-солиқ соҳасида амалга оширилди ва ўзининг самарасини бера бошлади», — деди Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2020 йил 9 ойи якунлари ижроси тўғрисидаги ҳисоботни муҳокама қилдилар. Муҳокамаларда Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, Марказий Банк ва бошқа тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари қатнашди. 
Йиғилиш Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг You Tube видеохостинги ҳамда facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди. Бу жараёнда кенг жамоатчилик муҳокамалар юзасидан ўз-фикр-мулоҳазаларини билдириб бордилар.


«Бюджетни шакллантириш ва ижросини таъминлашда депутатлар кўп эътибор бера бошлаган масалалардан бири бу — натижадорлик. Бу борада бюджет тизимида эндигина аниқ чора-тадбирлар кўрила бошлади. Бунинг учун бюджет тизимида «Натижага йўналтирилган бюджет»ни шакллантириш ва ижросини таъминлашда жиддий ўзгаришлар қилиниши керак», — деди Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов
Мажлисда депутатлар эътиборни, энг аввало, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш масалаларига қаратдилар. Халқ вакиллари молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан 2020 йилнинг 9 ойи мобайнида ўтказилган назорат тадбирларида 129 миллиард сўм атрофида бюджет интизомини бузиш, пул ва товар моддий бойликлар камомади ҳамда асоссиз харажатлар аниқлаганини салбий баҳоладилар.


Кўришлар сони: 89

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.11.2020
Парламент сўровига Бош вазир ўринбосарининг жавоби кўриб чиқилди

Бугунги кунга қадар республика бўйича жами 95,8 минг гектар ерлар фойдаланишга киритилган. 2020 йил ...

21.11.2020
Таълим муассасаларида ҳуқуқий таълим ва тарбия ишларининг ҳолати қандай?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Олий ва ўрта махсус таълим муас...

20.11.2020
Сайловчи ўз депутати фаолиятини кузатиб боради ва баҳолайди

Тадбир аввалида қўмита раиси Илҳом Абдуллаев парламент фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, депут...

Тадбирлар тақвими