Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов: Адолатли глобал тизимни яратиш йўлида муҳим ташаббуслар

Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов: Адолатли глобал тизимни яратиш йўлида муҳим ташаббуслар

«Президентимиз томонидан кўтарилган яна муҳим бир масала – жаҳон миқёсида барча саъй-ҳаракатларни бирлаштириш, ҳар бир инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини, саломатлиги ва фаровонлигини таъминлайдиган адолатли глобал тизимни яратиш зарурлиги масаласидир», - деди Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги тарихий нутқида кўтарилган халқаро миқёсдаги ташаббуслар ва таклифларнинг моҳиятига бағишлаб ўтказилган мажлисда.

Парламентлар анъанавий қонун ижодкорлиги, вакиллик ва назорат функцияларидан ташқари ташқи сиёсат ва халқаро масалалар, шунингдек, барқарор ижтимоий ва иқтисодий тараққиёт, иқлим ўзгаришлари, глобал пандемия ва юқумли касалликларга қарши кураш каби умумжаҳон тараққиётининг энг кескин муаммоларини ечишга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Давлатимиз раҳбари томонидан таклиф этилаётган Халқаро кодекс қабул қилиниши ҳар бир инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини, саломатлиги ва фаровонлигини таъминлайдиган адолатли глобал тизимни яратиш йўлидаги муҳим қадам бўлади. Дарҳақиқат, инсоният глобал фалокат ёқасида туурган вақтда ер юзидаги барча давлатларнинг ҳукуматлари, парламентлари ва фуқаролик жамиятларининг ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш, умумий масъулият тамойилларини мустаҳкамлаш, халқаро шерикликни ривожлантириш ўта муҳим ва долзарб аҳамият касб этади.

«Шу муносабат билан биз бугунданоқ чуқур илмий асосларга таянган, ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ўзига хос хусусиятларини кенг равишда инобатга олган ҳолда, Пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодекс лойиҳасини тайёрлашга киришишимиз зарур.

Кодексда ҳар бир давлатнинг эпидемиологик жиҳатдан инқирозли вазиятларда фуқароларнинг соғлиғи ва ҳаёти муҳофаза қилинишини таъминлаш доирасида ўз фуқаролари ва халқаро ҳамкорлари олдидаги мажбуриятларини акс эттиришга эришишимиз жуда муҳимдир», - деди Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов

Мазкур ҳуқуқий хужжат минтақавий ва глобал муаммоларни ҳал этишда умумий масъулият тамойилларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

 


Кўришлар сони: 328

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.10.2020
Таълим-тарбия масъулияти ва амалий натижалар

Бугунги кунда мамлакатимиз таълим тизимида қандай ислоҳотлар олиб борилмоқда? Уларнинг амалий натижалари...

28.10.2020
Жиноят ишлари бўйича судларда дастлабки эшитув институти жорий этилади

Таъкидланганидек, қонун лойиҳаси билан судда ишларни кўришда инсон ҳуқуқлари кафолатларини янада куч...

28.10.2020
Қонун лойиҳаси қурилиш сифатининг ошишига хизмат қилади

Қонун лойиҳаси билан Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси ва ҳудудий инспекциялар бошлиқларига ҳуқ...

Тадбирлар тақвими