Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масаласи муҳокама қилинди

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масаласи муҳокама қилинди

2020 йил 18 сентябрь куни Тошкент шаҳрида “Инновацион техника ва технологияларнинг атроф-муҳит муҳофазаси соҳасидаги муаммо ва истиқболлари” мавзусида видеоконференцалоқа шаклида халқаро илмий-техник анжуман бўлиб ўтди.

Анжуман иштирокчилари шўъбаларга бўлинган ҳолда атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг қатор долзарб масалалари, саноат корхоналарининг атроф-муҳитга таъсири, экологик таълим ривожланашида инновацион технологияларнинг роли, нефть ва газ саноатидаги экологик муаммолар ва уларнинг ечимлари, кимё ва кимёвий технологияларда атроф-муҳит муҳофазаси каби мавзуларни муҳокама қилишди.

Анжуманда сўз олган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Борий Алихонов мамлакатимизда сўнгги йилларда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик барқарорликни таъминлаш орқали инсонлар саломатлигини асраш, соҳада экологик тоза, ресурс ва энергия тежовчи технологияларни қўллаш борасида амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтди.

Шу билан бир қаторда соҳада партия, унинг ҳамкорлари, олий таълим муассасалари ва илмий доиралар олдида турган қатор муаммолар мавжудлигига ҳам эътибор қаратилди. Жумладан, саноат корхоналарида малакали эколог мутахассисларнинг етишмаслиги, маҳаллий эколог-олимларнинг илмий тадқиқотларини “фан-ишлаб чиқариш-фан” тамойили асосида амалиётга жорий қилиш, илғор экологик технологияларни апробациядан ўтказиш учун илмий майдонларнинг етишмаслиги каби муаммоларни ечиш вазифаси турганлиги таъкидланди.

Тадбирда соҳадаги муаммоларнинг ечими сифатида Ўзбекистон Экологик партияси қошида «Экологик инновацион технологиялар» илмий-текшириш ва ўқув-ишлаб чиқариш бирлашмасининг ташкил этилганлиги қайд этилди. Мазкур бирлашма илғор халқаро тажрибаларни ўрганиш ва уларни апробациядан ўтказиш, илмий ҳамжамият билан экологик хавфсизлик ва ҳудудларда ижтимоий сўровномаларни ўтказади.

Қайд этилганидек, марказ фаолияти давомида Ўзбекистон Экологик партиясининг фаол қўллаб-қувватлаши натижасида молиявий, моддий-техник ва интелектуал ресурсларини жалб қилиш ҳамда “яшил иқтисодиёт”га ўтиш мақсадига эришиш учун инвестицияларни жалб қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, энергия ва ресурс тежамкор технологияларни ишлаб чиқиш, саноат, қурилиш ва маиший чиқиндиларни қайта ишлаш, технологик линияларни саноат даражасига олиб чиқишга қаратилган фундаментал ва амалий тадқиқотлар масалаларини ҳал этишга алоҳида эътибор қаратади.

Анжуман иштирокчилари таъкидлаганидек, барча соҳада инновацион технология ва илғор ғояларни қўллаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги илмий тадқиқотларни амалиётга жорий этиш, барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш, экологик барқарорликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Анжуманда инновацион технологиялар ҳамда инвестицион лойиҳаларнинг комплекс экологик экспертизасини амалга ошириш бўйича “тўғридан-тўғри мулоқот”ни ташкил этиш, ишлаб чиқаришнинг турли соҳалари, иқтисодиёт ва бошқарув органлари, корхона ва ташкилотлар раҳбар ва мутахассисларини экология соҳасида малакасини ошириш масалалари ҳам атрофлича муҳокама қилинди.

.


Кўришлар сони: 160

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.10.2020
Таълим-тарбия масъулияти ва амалий натижалар

Бугунги кунда мамлакатимиз таълим тизимида қандай ислоҳотлар олиб борилмоқда? Уларнинг амалий натижалари...

28.10.2020
Жиноят ишлари бўйича судларда дастлабки эшитув институти жорий этилади

Таъкидланганидек, қонун лойиҳаси билан судда ишларни кўришда инсон ҳуқуқлари кафолатларини янада куч...

28.10.2020
Қонун лойиҳаси қурилиш сифатининг ошишига хизмат қилади

Қонун лойиҳаси билан Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси ва ҳудудий инспекциялар бошлиқларига ҳуқ...

Тадбирлар тақвими