Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов: Имтиёзли кредитлар ёшларнинг таълим олишини кафолатлайди

Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов:  Имтиёзли кредитлар ёшларнинг таълим олишини кафолатлайди

Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонун ана шулардан бири бўлиб, ёш авлод ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга хизмат қилаётир. Бинобарин, мазкур ҳужжатнинг 23-моддасида таълим муассасаларида ўқиш учун имтиёзли кредитлар бериш ёшлар учун белгиланган кафолатлардан бири сифатида назарда тутилган.

«Таълим муассасаларида ўқиш учун имтиёзли кредитлар бериш масаласининг депутатлар томонидан илгари сурилиши унинг бугун долзарблигини кўрсатади. Гап шундаки, тегишли ҳужжатларга кўра, тижорат банклари томонидан 
2020 йил 1 январдан бошлаб талаба кредити фоиз харажатларининг бир қисмини «Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси маблағлари ҳисобидан компенсация қилиш механизмидан фойдаланиш имконияти билан бозор фоиз ставкаларида ажратилиши белгиланган. Бироқ таълим кредити фоиз харажатларининг бир қисмини мазкур жамғарма маблағлари ҳисобидан компенсация қилиш механизмининг ҳуқуқий асослари ҳанузгача ишлаб чиқилмаган. Бу ҳолат келгусида «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонуннинг 23-моддаси ижросининг амалда таъминланмаслигига олиб келиши мумкин», - деди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н. Исмоилов.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, мажлисда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б. Мусаевга «Ёшларнинг таълим олиши учун янада кенг имкониятлар яратиш мақсадида олий ўқув юртлари талабаларига таълим кредитларини ажратиш борасидаги ишлар тўғрисида» Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақида қарор қабул қилинди.

 


Кўришлар сони: 158

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.10.2020
Таълим-тарбия масъулияти ва амалий натижалар

Бугунги кунда мамлакатимиз таълим тизимида қандай ислоҳотлар олиб борилмоқда? Уларнинг амалий натижалари...

28.10.2020
Жиноят ишлари бўйича судларда дастлабки эшитув институти жорий этилади

Таъкидланганидек, қонун лойиҳаси билан судда ишларни кўришда инсон ҳуқуқлари кафолатларини янада куч...

28.10.2020
Қонун лойиҳаси қурилиш сифатининг ошишига хизмат қилади

Қонун лойиҳаси билан Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси ва ҳудудий инспекциялар бошлиқларига ҳуқ...

Тадбирлар тақвими