Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Коронавирус пандемиясига қарши кураш масалалари Туркий тилли давлатлар Парламентлари муҳокамасида

Коронавирус пандемиясига қарши кураш масалалари Туркий тилли давлатлар Парламентлари  муҳокамасида

Коронавирус бугун инсоният саломатлигига жиддий хавф солаётган касаллик бўлиб қолмоқда. Маълумотларга кўра, шу бугунги кунга қадар дунё бўйлаб COVID-19 ни юқтириб олганлар сони 30 миллион нафарга яқинлашиб қолди. Ушбу рақамларнинг ўзи мазкур хасталикка қарши курашда турли даражаларда халқаро ҳамкорликни йўлга қўйишни тақозо этмоқда.

Жорий йилнинг 17 сентябрь куни Туркий тилли давлатлар Парламент Ассамблеяси томонидан «COVID-19 пандемияси: унинг таъсири ва истикболлари» мавзусида ўтказилган видеоконфренцияда ҳам айни шу масалалар иштирокчилар эътиборида бўлди.

Туркиянинг Буюк Миллат Мажлиси ташаббуси билан ташкил этилган онлайн тадбирда ассамблеяга аъзо давлатлар парламентларининг Соғлиқни сақлаш масалалари қўмиталари раҳбарлари қатори Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси раиси ҳамда аъзолари иштирок этдилар.

Тадбирда мазкур касалликка қарши кураш чоралари, хусусан, парламентларнинг Соғлиқни сақлаш масалалари қўмиталари томонидан амалга оширилаётган саъйи ҳаракатлар юзасидан фикр алмашилди.

Онлайн мулоқотда сўзга чиққан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси раиси Е.Борисова барча давлатлар сингари Ўзбекистон хам бугун коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, унинг оқибатларини юмшатиш борасида мамлакатда амалга оширилаётган ишлар хусусида батафсил маълумотлар бериб ўтди.

Хусусан, мамлакатимизда ҳам мазкур вирус аниқланган илк кунлардан давлатимиз раҳбари бошчилигида ўз вақтида самарали чора-тадбирлар амалга оширилиб, юртдошларимиз ҳаётига бўлган хавф сезиларли даражада камайтирилгани, пандемия бошланганидан буён Президентимиз томонидан 20 дан ортиқ Фармон ва Қарорлар қабул қилингани айтиб ўтилди. Касаликнинг тарқалишини олдини олиш учун барча худудлар кесимида махсус тиббий муасасаларнинг ташкил этиганлиги жумладан, Тошкент вилоятида 20минг ўринга мўлжалланган карантин ҳудуд ва 4 минг ўринга эга замонавий асбоблар билан жиҳозланган касалхона ташкил этилди.

Шунингдек, Коронавирус пандемиясининг аҳоли турмуш даражасига салбий таъсирини юмшатиш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва кўмакка муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлашга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилаётганлиги, яъни кам таъминланган ва ҳимояга муҳтож одамларга кенг кўламли ижтимоий ёрдам кўрсатилаётгани таъкидланди.

Е. Борисова мамлакатда коронавирусга чалинган беморларни даволашда Туркия, Жанубий Корея, Хитой, Россия ҳамда Германиянинг юқори малакали шифокорлари билан доимий тарзда тажриба алмашинилаётгани, бунда телемедецина имкониятларидан фойдаланган ҳолда даволашнинг энг илғор услулларидан фойдаланилаётганини таъкидлаб ўтди.      

Мулоқотлар давомида коронавирусга қарши курашда парламентларнинг ролини ошириш масалалари юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

 


Кўришлар сони: 385

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.10.2020
Таълим-тарбия масъулияти ва амалий натижалар

Бугунги кунда мамлакатимиз таълим тизимида қандай ислоҳотлар олиб борилмоқда? Уларнинг амалий натижалари...

28.10.2020
Жиноят ишлари бўйича судларда дастлабки эшитув институти жорий этилади

Таъкидланганидек, қонун лойиҳаси билан судда ишларни кўришда инсон ҳуқуқлари кафолатларини янада куч...

28.10.2020
Қонун лойиҳаси қурилиш сифатининг ошишига хизмат қилади

Қонун лойиҳаси билан Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси ва ҳудудий инспекциялар бошлиқларига ҳуқ...

Тадбирлар тақвими