Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов: Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асоси

Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов: Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асоси

«Ўсимлик дунёси объектларини муҳофаза қилишни такомиллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Қонун лойиҳаси билан дарахтлар, буталар ва бошқа ўсимликларни ғайриқонуний равишда кесиш, уларни йўқ қилиш, кундаков қилиш, шикастлантириш ёки кўчириб ўтказиш учун жиноий ва маъмурий жавобгарлик кучайтирилмоқда.

«Ушбу ҳужжат билан Жиноят кодексига ўзгартишлар киритилмоқда. Унда жавобгарлик чоралари аввалгисига нисбатан икки бараварга оширилиши назарда тутилмоқда. Бундан ташқари, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мазкур соҳада содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли бўлган ашёни ва маъмурий ҳуқуқбузарликнинг бевосита ашёси ҳам мусодара қилиниши белгиланяпти. Умуман айтганда, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши дарахтлар, буталар ва бошқа ўсимликларнинг ғайриқонуний кесилиши, йўқ қилиниши, шикастлантирилиши ёки бошқа жойга кўчирилишининг олдини олишга хизмат қилади. Шунингдек, атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат органлари, хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари ва фуқароларнинг шахсий жавобгарлигини кучайтириш орқали бу борадаги ҳуқуқбузарликларнинг камайишига шароит яратади», - деди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов.


Кўришлар сони: 128

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.09.2020
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи

Бундай глобал фалокат сайёрамизда сўнгги юз йилда кузатилмаган эди. Бу офат бутун инсониятнинг заиф ...

23.09.2020
Ижтимоий сўровлар ўтказиш амалиёти яхши самара бермоқда

— Ҳудудларда одил судлов ва коррупция масаласи юзасидан аҳоли фикрини билиш мақсадида ижтимоий сўр...

23.09.2020
Янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси халқаро ташкилотлар экспертлари билан муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича ЕХҲТ бюроси мутахассислари,...

Тадбирлар тақвими