Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н. Исмоилов: Парламент ва депутатлик назорати кучайтирилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н. Исмоилов: Парламент ва депутатлик назорати кучайтирилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Ўзбекистон Республикасида камбағаллик даражасини аниқлаш мезонлари, ижтимоий таъминотнинг минимал стандартлари ва меъёрий асосларини ишлаб чиқиш ҳамда камбағалликни қисқартириш борасида амалга оширилаётган ишлар ва устувор вазифалар тўғрисида»ги Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Бош вазир ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж. Қўчқоровнинг жавоби атрофлича кўриб чиқилди.

«Қонунчилик палатаси депутатлик корпуси томонидан айни шу йўналишда олиб борилган ўрганишлар, таҳлиллар бу борада қатор камчиликлар кузатилаётганини кўрсатмоқда. Парламент сўровига жавобда ҳақиқатан ҳам айрим омиллар туфайли бир қатор ноаниқликлар юзага келаётгани таъкидланди. Масалан, Хоразм вилоятининг Хива, Янгиариқ туманлари ва Хива шаҳри ҳисобварақларига бошқа жойларга нисбатан бир неча баробар кам маблағлар келиб тушиши натижасида ижтимоий-иқтисодий ҳолати бир хил бўлган оилаларга турли кўринишдаги ёрдамлар кўрсатилган. Мазкур номутаносибликларни бартараф этиш мақсадида ушбу ҳудудда 5,5 минг оиланинг 23 минг аъзолари «Темир дафтар»га янгидан киритилиши белгиланмоқда»,- деди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н. Исмоилов.

Вазирлик томонидан тақдим этилган жавобда, шунингдек, камбағалликни қисқартириш, уни аниқлашнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, камбағалликни белгилаш мезонларини, методологиясини шакллантириш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар диққат-эътиборда бўлди.

Депутатлар ҳозирги мураккаб вазият — пандемия шароитида аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартириш долзарб масалалардан саналишини, ушбу йўналишда олиб борилаётган ишлар устидан парламент ва депутатлик назоратини кучайтириш мақсадга мувофиқ эканини таъкидладилар. 

Кўришлар сони: 90

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.09.2020
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи

Бундай глобал фалокат сайёрамизда сўнгги юз йилда кузатилмаган эди. Бу офат бутун инсониятнинг заиф ...

23.09.2020
Ижтимоий сўровлар ўтказиш амалиёти яхши самара бермоқда

— Ҳудудларда одил судлов ва коррупция масаласи юзасидан аҳоли фикрини билиш мақсадида ижтимоий сўр...

23.09.2020
Янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси халқаро ташкилотлар экспертлари билан муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича ЕХҲТ бюроси мутахассислари,...

Тадбирлар тақвими