Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Қонунчилик палатаси Спикери Н. Исмоилов: Наманганда янги туман ташкил этилмоқда

Қонунчилик палатаси Спикери Н. Исмоилов:  Наманганда янги туман ташкил этилмоқда

Наманган — мамлакатимизнинг ҳар томонлама ривожланган, ислоҳотлар изчил амалга оширилаётган вилоятлардан саналади. Кейинги йилларда унинг иқтисодий салоҳияти янада ортиб, шаҳар ва қишлоқлар обод қиёфа касб этиб бормоқда.

 «Давлатимиз раҳбари шу йил 26-27 июнь кунлари Наманган вилоятига ташрифи чоғида барча соҳаларни изчил ривожлантириш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаб берган эди. Вилоят фаоллари билан учрашувда Наманган шаҳри таркибида Давлатобод туманини ташкил этиш ғояси илгари сурилгани ана шулардан биридир. Унинг ижроси доирасида муайян ишлар амалга оширилди. Мамлакат раҳбари таклиф этган ташаббус наманганликлар учун муносиб туҳфа бўлди. Чунки унинг ташкил этилиши Наманган халқинининг дилидаги орзу ҳаваси эди», - деди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н. Исмоилов парламент қуйи палатасининг ялпи мажлисида.

Мажлисда депутатлар Наманган шаҳри таркибида Давлатобод туманини ташкил этиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқдилар.

Янги туманнинг ташкил этилиши янги имкониятларни юзага келтиради. Мамлакатимизда аҳоли сони, қолаверса, ҳудудий жиҳатдан ҳам 2-ўринда турадиган Наманган шаҳрида сўнгги йилларда янги саноат корхоналари, тадбиркорлик субъектлари ташкил этилгани диққатга сазовор. Транспорт ва сервис инфратузилмаси ривожланиб, сайёҳлар кўпайди. Янги уй-жойлар, ижтимоий объектлар бунёд этилди. Аҳоли сони ошди. Шу нуқтаи назардан айтганда, ҳудудни бошқариш доим такомиллашиб бориши лозим.

«Айтиш жоизки, Наманган вилояти мисолида давлатимиз раҳбарининг ҳудудларни ривожлантириш стратегиясининг амалий жиҳатлари яна бир карра намоён бўлди. Бу ўзгаришлар ҳудудда янги инфратузилма объектлари барпо этилиши ҳамда аҳолига хизмат кўрсатиш тизимининг янада яхшилинишига хизмат қилади», - деди Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов.


Кўришлар сони: 232

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.01.2021
Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасидаги ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича парламент комиссияси жойларда иш бошлади

Депутатларнинг дастлабки манзили вилоятнинг Ғузор туманидаги 6482 нафар аҳолига хизмат кўрсатадиган ...

20.01.2021
Йўл-транспорт ҳодисасини ички ишлар органлари ходимисиз расмийлаштириш (европротокол) тартиби белгиланмоқда

Юртимиз ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаси билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар таҳлилига кўра, 2018 ...

19.01.2021
Қонунда фақат асослантирилган фикр-мулоҳазалар инобатга олинди

Қайд этилганидек, лойиҳада транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини...

Тадбирлар тақвими