Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Депутат Елена Борисова қаерда?

Депутат Елена Борисова қаерда?

Бугун бутун дунё синовли кунларни бошидан кечирмоқда. Бу жараёнда шифокорларимиз том маънода жанг майдонининг олди қаторида туриб, жасорат кўрсатаётганини барчамиз кўриб, билиб турибмиз. Улар одамларнинг саломатлиги йўлида бор куч ва меҳнатларини сафарбар қилмоқда. Чинакам қаҳрамонлик билан беморлар дардига малҳам бўлмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси раиси Елена Борисова ҳам ана шундай жафокаш инсонларнинг бири. Мен шундай депутатлар билан бир жамоада меҳнат қилаётганим билан фахрланаман. Коронавирус касаллиги тарқалган биринчи кунларданоқ у пандемияга қарши курашиш, унинг устидан ғалаба қоғониш учун жанг майдонига кирган эди, десак муболаға бўлмайди.  Эл дарди билан яшайдиган ҳакимлар доим эл ардоғида бўлган,эъзозланган ва доим кўпчилик унга суянган, ишонч билдирган. Куни кеча Е. Борисова Тошкент вилояти Зангиота туманида коронавирусга чалинган беморларни қабул қилувчи ихтисослаштирилган юқумли касалликлар шифохонаси фаолиятини самарали ташкил этиш ишларига жалб қилинди.

Таъкидлаш жоиз, Е. Борисова кўп йиллар давомида соғлиқни сақлаш тизимида фаолият юритган тажрибали, ташаббускор, ўз касбининг устаси бўлган шифокорлардан бири. Қисқа муддат ичида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси фаолиятида қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил тадбирларида жонбозлик кўрсатиш билан бирга ўзининг меҳри, билими, тажрибаси билан кўпчиликнинг қалбидан муносиб ўрин эгаллади.

Ҳамкасбимизнинг бугунги мураккаб ва синовли кунларда ўз маҳорати ва бор тажрибасини ишга солиб, юртдошларимизнинг мазкур касалликдан фориғ бўлишлари, умуман ана шу кўринмас ёвни бутунлай даф қилишда барча имкониятларини ишга солишига ишонамиз.

 

Жуманазар ОТАЖОНОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 405

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.09.2020
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи

Бундай глобал фалокат сайёрамизда сўнгги юз йилда кузатилмаган эди. Бу офат бутун инсониятнинг заиф ...

23.09.2020
Ижтимоий сўровлар ўтказиш амалиёти яхши самара бермоқда

— Ҳудудларда одил судлов ва коррупция масаласи юзасидан аҳоли фикрини билиш мақсадида ижтимоий сўр...

23.09.2020
Янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси халқаро ташкилотлар экспертлари билан муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича ЕХҲТ бюроси мутахассислари,...

Тадбирлар тақвими