Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Шаҳарсозлик кодекси иккинчи ўқишда депутатлар ҳукмига ҳавола қилинмоқда

Шаҳарсозлик кодекси иккинчи ўқишда депутатлар ҳукмига ҳавола қилинмоқда

Жорий йилнинг 5 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисини ўтказиш режалаштирилмоқда. Унинг кун тартибидан ўндан ортиқ масала ўрин олган бўлиб, депутатлар бир қатор муҳим қонун лойиҳаларини кўриб чиқадилар. Иккинчи ўқишда кўриб чиқишга тайёрланаётган янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси тўғрисида”ги қонун шулар жумласидандир.

Мазкур кодекснинг янги таҳрирда тасдиқланиши ҳудудларни ва аҳоли пунктларини ривожлантиришнинг шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш, ер участкаларини бериш ва улардан фойдаланиш, бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларнинг, шунингдек мазкур ҳудудлар ва аҳоли пунктларнинг миллий, тарихий-маданий, экологик, табиий хусусиятларини инобатга олган ҳолда барпо этишни хуқуқий жиҳатдан тартибга солиш имконини беради.

Шунингдек, бино-иншоотларнинг энергия самарадорлиги ва энергия тежамкорлигини, ёнғин хавфсизлиги ҳолатларини, сейсмик жиҳатдан зилзилага бардошлилигини оширишга қаратилган лойиҳалаштириш, қуриш ва реконструкция қилиш ишларини олиб борилишига асос яратади. Шу билан бирга жамият ва давлатнинг, юридик ва жисмоний шахсларнинг, жумладан тадбиркорлик субъектларининг манфаатларини амалиётда ифодалаш ва ҳимоя қилиш, энг муҳими – шу пайтгача турли норматив ҳужжатлар асосида ҳал қилиб келинаётган, аҳолининг кўплаб эътирозларига сабаб бўлаётган ер участкалари ажратиш, уларни бузиш каби қатор масалаларни қонуний ҳал этиш учун асос бўлади.


Кўришлар сони: 256

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.09.2020
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи

Бундай глобал фалокат сайёрамизда сўнгги юз йилда кузатилмаган эди. Бу офат бутун инсониятнинг заиф ...

23.09.2020
Ижтимоий сўровлар ўтказиш амалиёти яхши самара бермоқда

— Ҳудудларда одил судлов ва коррупция масаласи юзасидан аҳоли фикрини билиш мақсадида ижтимоий сўр...

23.09.2020
Янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси халқаро ташкилотлар экспертлари билан муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича ЕХҲТ бюроси мутахассислари,...

Тадбирлар тақвими