Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Парламент сўровига Марказий банк раиси жавоб берди

Парламент сўровига Марказий банк раиси жавоб берди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси 2020 йил 5 август куни бўлиб ўтиши режалаштириляпти. Мажлисда депутатлар ўндан ортиқ қонун лойиҳалари, шунингдек, давлат органларига юборилган парламент сўровларига келган жавобларни кўриб чиқадилар.

Аввал хабар берганимиздек, халқ вакиллари томонидан жойларда ўтказилаётган учрашув ва мулоқотларда бугунги кунда аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиялаштиришда тижорат банкларида ресурслар етишмаслиги билан боғлиқ тизимли масалалар мавжудлиги аниқланган эди.

Шундан келиб чиқиб, парламент қуйи палатасининг 2020 йил 22 июль куни бўлиб ўтган ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси М. Нурмуратовга «Мамлакатимизда микромолиялаштириш турлари ва кўламини кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги парламент сўрови юборилган эди.

Қуйи палатага мазкур парламент сўровига Марказий банк раиси М. Нурмуратовнинг жавоби келиб тушди ва у Қонунда белгиланган тартибда палата мажлиси муҳокамасига киритилди. Берилган жавобдан депутатлар қониқиш ҳосил қиладими ёки йўқ – бу Қонунчилик палатасининг 5 август куни бўлиб ўтадиган навбатдаги мажлисида маълум бўлади.


Кўришлар сони: 275

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.09.2020
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи

Бундай глобал фалокат сайёрамизда сўнгги юз йилда кузатилмаган эди. Бу офат бутун инсониятнинг заиф ...

23.09.2020
Ижтимоий сўровлар ўтказиш амалиёти яхши самара бермоқда

— Ҳудудларда одил судлов ва коррупция масаласи юзасидан аҳоли фикрини билиш мақсадида ижтимоий сўр...

23.09.2020
Янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси халқаро ташкилотлар экспертлари билан муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича ЕХҲТ бюроси мутахассислари,...

Тадбирлар тақвими