Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш учун имкониятлар кенгаймоқда

Аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш учун имкониятлар кенгаймоқда

Мамлакатимизда сўнгги йилларда томорқа ерларидан самарали фойдаланиш ва қулайликларни кенгайтириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, айрим ҳудудларда сув таъминотидаги қийинчиликлар туфайли томорқа ерларидан самарасиз фойдаланиляпти. Бу муаммони ҳал этиш борасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 30 июндаги ПҚ-4767 сонли қарори билан аҳоли томорқаларини суғориш учун ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш харажатларининг 70 фоизини, бироқ 120 миллион сўмдан ошмайдиган қисмини қоплашга субсидия ажратиш механизми жорий этилди. Бунда артезиан қудуғи камида 30 та аҳоли томорқасига хизмат қилиши назарда тутилади.

Бу борада тегишли тартиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланди.

Эндиликда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда ҳар йили 1 апрель ва 1 августга қадар сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқаларида қазиладиган қудуқларнинг манзилли дастурини шакллантиради ва тасдиқлайди.

Лойиҳа ташаббускорларига белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатга асосан ажратиладиган субсидиялар 2020-2021 йилларда Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобидан ҳамда 2022 йилдан бошлаб Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Актам ХАИТОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси
Спикери ўринбосари,
ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари


Кўришлар сони: 355

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.09.2020
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи

Бундай глобал фалокат сайёрамизда сўнгги юз йилда кузатилмаган эди. Бу офат бутун инсониятнинг заиф ...

23.09.2020
Ижтимоий сўровлар ўтказиш амалиёти яхши самара бермоқда

— Ҳудудларда одил судлов ва коррупция масаласи юзасидан аҳоли фикрини билиш мақсадида ижтимоий сўр...

23.09.2020
Янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси халқаро ташкилотлар экспертлари билан муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича ЕХҲТ бюроси мутахассислари,...

Тадбирлар тақвими