Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Т. Торлот билан онлайн учрашув

Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Т. Торлот билан онлайн учрашув

2020 йил 30 июль куни парламент қуйи палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари A.Саидовнинг Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Т. Торлот билан онлайн учрашуви бўлиб ўтди.

Видеомулоқотнинг мақсади — Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Буюк Британия ўртасидаги шерикликнинг асосий йўналишларини муҳокама қилишдан иборатдир.

Онлайн суҳбат аввалида хорижий дипломатик ваколатхонанинг раҳбарига Буюк Британия парламенти билан ҳамкорлик қилиш учун Олий Мажлиснинг парламентлараро гуруҳининг янги таркиби, Ўзбекистондаги парламент ва сиёсий ислоҳотларни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида маълумот берилди.

Шунингдек, Элчига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг суд тизимини ислоҳ қилишга қаратилган фармони, Ўзбекистон Республикасининг Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий стратегияси тўғрисида батафсил маълумот берилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан ИҲММ томонидан тайёрланган Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция лойиҳаси, шунингдек, Самарқанд шаҳрида (жорий йил 12-13 август)ёшлар ҳуқуқлари масалаларига бағишланган Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро форумни ўтказилиши ҳақида хабардор қилинди. Унда Буюк Британия Вакиллар палатаси ва Лордлар палатасининг таниқли вакиллари иштирок этиши режалаштирилган.

Т. Торлот Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ва шиддаткор ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларни олқишлаб, парламентнинг ролини оширишга қаратилган ижобий натижаларни, ҳукумат фаолиятини мониторинг қилиш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишдаги ролини кучайтириш борасидаги ижобий ютуқларни алоҳида таъкидлаб ўтди.

Буюк Британиянинг Тошкентдаги дипломатик ваколатхонаси раҳбари, шунингдек, Ўзбекистоннинг 2030 йилгача бўлган даврда Барқарор ривожланиш мақсадларининг миллий кўрсаткичлари бажарилиши бўйича парламент кузатув комиссияларини яратиш бўйича муҳим қадамларни мамнуният билан қайд этди.

Онлайн учрашув давомида томонлар шунингдек қуйидаги масалаларни муҳокама қилдилар:

- ҳаракатлар режаси ва атроф-муҳитга оид қонун ҳужжатлари;

- инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг асосий мақсадлари;

- ННТ ва диний эркинликлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига тааллуқли сўнгги ўзгаришлар;

- Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказнинг роли ва аҳамияти;

- фуқаролик жамияти институтларининг ролини кучайтириш.

Бундан ташқари, икки томонлама онлайн мулоқотлар якунларига кўра, жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойларида иқлим ўзгариши бўйича Ўзбекистон-Буюк Британия парламент форумини ташкил этишга келишиб олинди.

Учрашув якунида томонлар онлайн мулоқот самарали ўтганини таъкидлаб, самарали ва конструктив ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканликларини билдирдилар.


Кўришлар сони: 325

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.09.2020
ЎзХДП фракцияси таълим тизимида сифат ва самарадорликни ошириш бўйича таклифлар тайёрлашга киришди

Пандемия билан боғлиқ қийинчиликларни енгиб ўтиш учун таълим тизимида улкан ва масъулиятли ишлар ...

25.09.2020
Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов: Адолатли глобал тизимни яратиш йўлида муҳим ташаббуслар

Парламентлар анъанавий қонун ижодкорлиги, вакиллик ва назорат функцияларидан ташқари ташқи сиёсат ва...

25.09.2020
Шуҳрат Ғаниев номзоди Бош вазир ўринбосари лавозимига маъқулланди

2020 йил 25 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда...

Тадбирлар тақвими