Cайт ранги: A A


Бошқа тадбирлар

Гендер масалаларига оид қонун ҳужжатларини тайёрлаш бўйича онлайн мунозара

Гендер масалаларига оид қонун ҳужжатларини тайёрлаш бўйича онлайн мунозара

Шу йилнинг 29 июль куни Парламентлараро иттифоқ (ХЕИ) ва БМТнинг Гендер тенглиги ва аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш бўлими «БМТ аёллар» томонидан ташкил этилган "2030 кун тартиби доирасида гендерга оид қонунчиликни тайёрлаш ва Пекин декларациясини амалга ошириш: парламент аъзоларининг роли" мавзусида экспертлар гуруҳининг онлайн муҳокамаси бўлиб ўтди.

Таъкидлаш жоизки, маслаҳатлашувларда турли мамлакатларнинг гендер сиёсати масалалари билан шуғулланувчи парламент вакиллари иштирок этди. Ушбу тадбир ишида Парламентлараро иттифоқ Ижроия қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари A.Саидов ҳам иштирок этди.

Тадбирнинг асосий мақсади гендер тенглиги масалалари бўйича тажриба ва амалиёт алмашиш, Пекин декларациясини амалга ошириш натижаларини, шунингдек "Парламент аъзолари учун гендер жиҳатлари бўйича қонун ҳужжатларини тайёрлаш бўйича қўлланма" лойиҳасини муҳокама қилишдан иборат бўлди.

Дунё бўйича 2,5 миллиарддан ортиқ аёллар ва қизлар турли хил камситиш қонунлари таъсири остида эканлиги ва уларнинг ҳуқуқий ҳимояси учун етарли ҳимоя мавжуд эмаслиги таъкидланди. 2019 йилда ПИ, “БМТ Aёллар” ва бошқа бир қатор халқаро ташкилотлар "Aёллар ва қизларнинг қонунларда тенглик 2030 " тезкор ҳаракат стратегиясини тасдиқладилар. Шу йилнинг март ойида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Пекин декларацияси ва Ҳаракатлар платформасининг 25 йиллиги шарафига сиёсий декларацияни қайта кўриб чиқди ва қабул қилди. Эндиликда қабул қилинаётган қонунларда гендер камситилишининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари A.Саидов томонидан таъкидланганидек, Пекин декларацияси ва Ҳаракатлар платформаси қабул қилинганидан буён Ўзбекистон ҳар икки жинснинг ҳуқуқлари ва имкониятлари тенг ва ҳурмат қилинадиган жамиятни яратиш тарафдори эканлигини тасдиқлади. Ўзбекистоннинг гендер тенглиги соҳасида эришган ютуқлари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби A. Гутерешда ҳам катта қизиқиш уйғотди.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ташкил этилиши аёлларнинг ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш ва қулай шарт-шароитлар яратишда пойдевор бўлди.

Ўтган йили "Aёлларга нисбатан камситишларнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенция" нинг 40 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон иккита янги яъни, "Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида" ва "Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги" қонунларни қабул қилди.

Ўзбекистон парламентаризми тарихида биринчи марта аёл киши Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати раиси этиб сайланди, шу тариқа Ўзбекистон парламентни аёл киши бошқарадиган 56-давлатга айланди. Сенат раиси бир вақтнинг ўзида Гендер тенглик комиссиясини бошқаради.

Ўз навбатида тадбир иштирокчилари Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришларга юқори баҳо бердилар.

Хусусан, БМТнинг сиёсий масалалар бўйича маслаҳатчиси Беатрис Дункан таъкидлаганидек, “қонунчилик жамиятга нима маъқул ва нима маъқул эмаслиги ҳақидаги ижтимоий меъёрларни акс эттириш ва ишлаб чиқишда муҳим рол ўйнайди. Шу сабабли парламент аъзолари аёллар ва қизларни ҳимоя қиладиган ва ҳаётларини яхшилашга қодир қонунлар ишлаб чиқишда муҳим рол ўйнайди. "

Б. Дункан, шунингдек, Ўзбекистоннинг хотин-қизларга жамият ҳаётида ҳам, касбий мартабада ҳам ўз имкониятларини тўла рўёбга чиқариши учун тенг шароитлар ва имкониятлар яратиш борасидаги саъй-ҳаракатларини олқишлади. Шу билан бирга, гендер тенглик соҳасидаги долзарб муаммоларни ҳал этишда парламентнинг роли ва интилиши алоҳида таъкидланди.

Тадбир якунида иштирокчилар "Парламент аъзолари учун гендер жиҳатлари бўйича қонун ҳужжатларини тайёрлаш бўйича қўлланма" лойиҳаси юзасидан фикр алмашдилар. Ушбу қўлланма парламент аъзолари учун миллий қонунчиликдаги тенгсизликларни аниқлаш ва гендерга боғлиқ ҳуқуқий ислоҳотларни тайёрлашда ёрдам бериш учун ишлаб чиқилган. Ушбу нашр 2019 йилда “БМТ Аёллар” томонидан қабул қилинган "Aёллар ва қизлар тенглиги 2030” тезкор ҳаракат стратегияси асосида тайёрланган.


Кўришлар сони: 94

Депутатлар минбари

Янгиликлар

04.08.2020
Фракция аъзолари қандай такифларни илгари сурди?

2020 йил 4 август куни парламент қуйи палатасидаги ЎзМТДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб...

04.08.2020
Қонун лойиҳаси билан бюрократик талаблар бекор қилинмоқда

Фуқароларимиз узоқ йиллик меҳнатларидан сўнг пенсияга чиқиш учун ҳужжатларни тўплай бошлайди. Шу п...

04.08.2020
ЎзХДП фракциясининг айрим аъзолари баъзи қонун лойиҳаларига қатъий эътироз билдирди

Фракция аъзолари ҳозирги замонда архив ҳужжатларини рақамлаштириш жуда долзарб масала экани, давлат ...

Тадбирлар тақвими